19 September 2006
03:00 -
17:00 - Дадахон Ҳасаннинг ашуласини тинглаган Ҳазрат Аҳмедов қамоқда эмас очиқда 9:00 - “Бирлик” ҳамма билан ҳамкорликка тайёр ва бошқалардан жавоб кутади (Абдураҳим Пўлат билан суҳбат
17:00 - Дадахон Ҳасаннинг ашуласини тинглаган Ҳазрат Аҳмедов қамоқда эмас очиқда

“Ҳаракат” журналининг Россиядаги вакили Баҳром Ҳамроевдан олинган ҳабарга қараганда, Дадахон Ҳасаннинг Андижон қатлиоми ҳақидаги ашуласини тинглашда айбланиб озодликдан маҳрум этилгани эълон қилинган Ҳазрат Аҳмедов шу кунларда очиқда. Уни озодликдан шартли маҳрум қилишган.

Баҳром Ҳамроев яна қуйидаги маълумотларни берди. Асли Ғиждувонлик Ҳазрат Аҳмедов қайта қуриш йиллари Зарафшонда Баҳром билан бирга ишлаган ва “Бирлик” халқ ҳаракатининг маҳаллий ташкилотини тузишда фаол қатнашган. Ташкилотнинг Таъсис конференциясида Баҳром Ҳамроев раис, Ҳазрат Аҳмедов раис ўринбосари этиб сайланган, ўша пайтда Зарафшонга келган "Бирлик" лидери Абдураҳм Пўлат билан бир неча марта учрашган. Ҳозир у киши нафақадор, Ғиждувонда яшайди ва “Бирлик”чи эканлигини яширмайди.

Мен Ҳазрат Аҳмедовни танийман, учрашганларим эсимда, дейди Абдураҳим Пўлат. Лекин Озодлик ва ББС у кишини "Эрк"чи деб танитгани учун, бу бошқа одам бўлса керак деб ўйлабман.

9:00 - “Бирлик” ҳамма билан ҳамкорликка тайёр ва бошқалардан жавоб кутади (Абдураҳим Пўлат билан суҳбат)

Президент сайдовлари арафасида мухолифат кучларнинг бирлашиши қанчалик муҳимлигини ҳар ким яхши тушунади. Аммо, тушуниш бошқа, амалдаги ишлар бошқа. Сайлов кампанияси бошланар бошланмас баъзи партиялар ўзларича ҳаракат бошладилар. Бирлашиш ғояси уларнинг эсига ҳам келмади. Шундан кейин партиялар ораси “тош отишлар” яна авжига чиқди. Шулар хусусида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат билан суҳбат ўтказдик.

Мухбир: “Эрк” партиясининг фракцияларидан бири шу йил апрель ойидаёқ ўз лидерини президентликка номзод қилиб кўрсатганини эълон қилди. Бу қадам мухолифат ичида янги муаммолар яратдими?

Абдураҳим Пўлат: Йўқ, чунки Ўзбекистон қонунлари бўйича, номзод кўрсатиш сайловлар кунидан тўппа-тўғри 65 кун олдин бошланиб, 45 кун аввал тамом бўлади. Ҳозир эса, сайлов қачон бўлиши ҳам номаълум. Бунинг устига, номзодлар партия қрултойида кўрсатилади. Демак, Сиз айтаётган номзод кўрсатишнинг ҳеч қандай ҳуқуқий кучи йўқ. Шу сабабли у ҳодиса мухолифат ичида муаммо чиқарди деб айтиш қийин. Ички муаммо йўқ, уларнинг бу қўпол хатоси туфайли, таъбир жойиз бўлса, ташқи муаммо бор. Яъни, масала шундаки, бу воқеа бутун дунёга ўзбек мухолифати ичида жиддий бўлмаган гуруҳларнинг борлигини кўрсатди. Биз ўз чиқишларимизда бундай шаклдаги номзод кўрсатишни танқид қилиб, демократик мухолифатнинг обрўсини қўлимиздан келганча сақлаб қолдик. Аслида, “Эрк”нинг бу фракцияси демократик мухолифатга бошқа бир зарба ҳам берди, унинг оқибатларидан қутилишимиз оғирроқ бўлади.

Мухбир: Сиз бу ерда нимани назарда тутмоқдасиз?

Абдураҳим Пўлат: Ўша гуруҳ авваллари Толибон каби кучлар билан ҳамкорлик қилгани ҳақида гап-сўзлар кўп бўлди. Ҳозир уларни айтмоқчи эмасман. Аммо, яқинда улар яна бир қўпол хато қилдилар, бу ваҳималидир. Уларнинг сайтида, кўринишидан фракция бошлиғи томонидан ёзилган бир мақола пайдо бўлди. Унда христиан дунёсини камситувчи, ҳақоратловчи ифодалар бор. Масалан, Ғарб дунёсининг куни битаётгани, уларнинг аёллари керагича туғолмаслиги, Ғарб, яъни христианлик, асосан Ғарб томонидан яратилан демократияга мос эмаслиги ҳақидаги сўзлар ўзбек демократик мухолифатини Ғарб дунёси олдида реакцион, Ғарбнинг душмани бўлган бир куч қилиб кўрсатиш учун қилинган провокацияга ўхшаб кўринади.

Бу воқеа ўзбек демократик мухолифатини талaфoтга олиб бориши муқаррарди. Кўриб турибсиз, мусулмон дунёсига тегиб кетувчи карикатуралар воқеаси ёки Рим Папаси томонидан келтирилган иқтибослар мусулмон дунёсига қандай таъсир қилди. Ғарб дунёсида тоқатлилик кучли бўлгани учун, улар бизга очиқ бир нарса демасликлари мумкин, аммо ҳамма нарсани ҳисобга олишларини тушунмаслик калтафаҳмликдир.

Гап Ғарбда ҳам эмас. Биз демократлар ўлароқ ўз муносабатимизни билдиришимиз керак эди ва мен ўзбек мухолифатининг ҳамма лиделари билан аввалдан келишиб, АҚШнинг Хельсинки Комиссиясидаги нутқимда бундай фанатизмни қабул қилмаслигимизни айтдим. Бизнинг бу қадамимиз ўзбек демократик мухолифатининг обрўсини яна бир марта сақлаб қолди. Бу сафар нафақат обрўсини, балки келажагини ҳам.

Мухбир: Аммо, “Эрк”нинг бу фракцияси билан қарама-қаршилинингизни кучайтирувчи бошқа мисоллар ҳам бор. Масалан, Пўлат Охуновнинг "Акромийлар қўзғалоними ёки демократия тарафдорларининг чиқиши" ва унинг давоми каби ёзилган Ҳотам Хожиматовнинг “Акрамийларни ҳукумат билан келишуви сотқинлик эмасми?” мақоласини олайлик. Бу мақолаларда акромийларнинг ўтган йили май ойидаги қилган ишлари мутлақо қораланади. Лекин, “Эрк”нинг у фракцияси акромийларнининг чиқишларини демократик жараён сифатида тарифламоқда. Демак, ора яна очилмоқда, шундай эмасми?

Абдураҳим Пўлат: Бу каби масалаларда ҳар қандай радикализм нотўғри бўлади.Ўша эркчиларнинг 13 май воқеаларини демократик чиқиш деб баҳолашлари айнан радикалликдир. Ҳақиқатни ўртадан қидириш керак. Менинг позициям Пўлат Охунов ва Ҳотам Хожиматовларнинг позициясига яқин. Тўғри, уларнинг позициясида ҳам, менинг назаримда, бошқа тарафдан радикаллик бор. Аммо, демократик принципларга асосланиб, уларни сайтларга қўйдик, улар “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилинади.

Бу масалада бир қарорга келишимиз осон бўлмаганини очиқча гапирмоқчиман. Пўлат Охуновнинг мақоласи билан “Бирлик”нинг Ўзбекистонда яшайдиган бир қатор фаоллари ва ичимизда диний масалаларда, хусусан акромийлар масаласида кўпроқ маълумотга эга бўлган Исмоил Дадажонов танишиб чиқишди ва у билан тамомийла рози бўлишди. Менинг талабим билан баъзи юмшатишлар қилинди халос.

Ҳотам Хожиматовнинг мақоласига келсак. Ҳотамнинг ўзи ўша Андижон воқеалари бўйича айбланиб, Ўзбекистон ҳукумати тарафидан қидирилаётганди. У Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг ёрдамида ўтган йилнинг охирида Украинага қочиб келди ва шу йилнинг ёзида Норвегияга бошпана олиб кетгунча Киевда яшади. У бу ерда ўзбек қочқинларини ташкилотлантириш, уларга ҳуқуқий ёрдам уюштириш масалаларида “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновнинг ўнг қўлига айланди. Билишимча, Ҳотам бу мақоласини Исмоил Дадажанов билан маслаҳатлашиб ёзган. Қайтариб айтаман, бу мақола ҳам воқеаларни мен тушунганимдан радикалроқ ёритган, лекин масалага бундай ёндошиш ҳам муаллифнинг ички дунёсини ўзида акс эттиради.

Мухбир: Сиз ўзингиз сўнгги вақтдаги чиқшларингизда “Эрк” партиясининг бу фракциясини қақшатқич танқид қилдингиз. Бу орадаги кўприкларни тамомийла ёқиш маъносига келмайдими?

Абдураҳим Пўлат: Келинг, масалага реалистик боқайлик. Олдимизда энг муҳим сиёсий воқеа – президент сайловлари турипти. Бу масалада мухолифатнинг ҳамма гуруҳлари бирлашиш тарафдори эканлигимизни айтдик, айтиб келмоқдамиз. Фақат у фракция буни эшитишни ҳам истамаяпти. Демак, кўприк ёқиш у тарафдан бўлмоқда. Бунинг устига аввалги хатолар устига юқорида айтганим янги хатолар қўйшилиб, “Эрк”нинг бу фракцияси кўз ўнгимизда чўкиб бормоқда.

Менининг охирги пайтда ёзаётган нарсаларим – асосан “Бирлик” тарихига оид хотираларим. У ерда бирон ерда хато ёзаётганимни ҳеч ким кўрсатолмайди. Тўғри, баъзи сафдошларимиз ўтган воқеаларга ҳадеб қайтавермасликни истамоқдалар. Менинг фикримча, биз эски воқеалардан сабоқ чиқармасак, уларни эсламасак, яна эски хатолар бўлаверади, орқага кетаберамиз. Аслида, бу менинг фикрим эмас, дунёнинг бутун сиёсатчилари шундай дейишади. Ҳозир сайтимизга “Бирлик”нинг тарихига оид “Можара” фильми қўйилди. Яқинда яна бир қатор фильмларни қўйиш ниятимиз бор. Ундан кейин, менинг хотираларимга қизиқиш ҳам қолмаса керак, тарих билан қизиққанлар ўша фильмларни кўрадилар.

Сафдошларимиз ичида “нима бўлса ҳам муҳим сайловлар арафасида ҳамма кучларни бирлаштириш лозим, “Эрк”нинг шу фракциясини ҳам, улар Сизнинг танқидингиздан кейин сайтларидан боя айтилган Ғарбга нисбатан ҳақоратомуз мақолани олиб ташлашди, уларни мухолифат номидан умумий номзод ёки умумий номзодлар чиқариш фикрига ҳали ҳам кўндириш мумкин, бунинг йўлида Сизнинг танқидларингиз тўсиқ бўлаётган бўлиши мумкин” деб айтаётганлар бор. Ноумид шайтон дейдилар. Шундан келиб чиқиб, мухолифатнинг бошқа гуруҳларини, хусусан, “Эрк”нинг шу фракциясини танқид қилишга мараторий эълон қилдик. Қани кўрамиз нима бўлар экан. Агар у томондагилар номзод кўрсатиш бўйича, аслида ҳуқуқий кучи бўлмаган қарорларини ўзгартиришларини эълон қилиб, умумий номзод ёки умумий номзодлар фикрига қўшилишса, кейин бир биримизни танқид қилишга ҳам вақтимиз қолмайди. Чунки бутун кучимиз сайлов кампаниясига бағишланади. Бундай жавоб 1-1,5 ой ичида олиниши керак, акс ҳолда сайловга тайёрланишга вақтимиз қолмайди.

Хуллас, биз у тарафга тош отмадик, спорт терминологияси билан айтсак, тўп отдик, буни ҳам бировлар бошқача тушуниб юрмасинлар, копток отдик. Қайтиб келишини кутамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону