26 February 2011
03:16 -
Украинанинг тўрт президенти учрашди

Бугун ўтказилган учрашувнинг бошқа тафсилотлари йўқ бўлса ҳам, дейди мухбиримиз, Виктор Януковичнинг бу ташаббуси олқишланишга лойиқдир.
Зарғалдоқчилар устидан ғалаба қозониб президент бўлган Виктор Янукович ҳозирги сиёсатида ҳам руспаратст бўлади, Украинада демократик жараёнларни ё сусталаштиради ё орқага буради, деб ҳисобланар эди. Ҳозирча бундай айбномлар учун далиллар йўқ. У Европага яқинлашиш учун ҳаракат қилмоқда, бугунги учрашуви каби ижобий ташаббуслар билан чиқмоқда.