26 February 2011
02:38 -
Тошкент шаҳар ИИББ “Эзгулик” жамияти туҳмат ва ҳақоратда айбламоқчи
Жамиятнинг бугун тарқатилган 10-сонли релизида таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси фуқаро Рене Метмурадованинг аризасига кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбариятининг устидан ЖКнинг туҳмат ва ҳақорат моддалари билан жиноят иши қўзғатган. Мазкур жиноят иши терговини Тошкент шаҳар ИИББ ТБ терговчиси Жамшид Турсунов олиб бормоқда. Жиноят иши марҳума санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг фожиали ўлими ва бу хусусда жамият томонидан тарқатилган бир қанча баёнот ва релизлардир.
Ҳозирча айбланувчиларнинг ўзига расман маълум қилинмаган жиноят иши доирасида санъаткорнинг онаси Октябрхон Юсупова гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. Шунингдек, жабрланувчининг манфаатларини ифода этадиган бир қанча гувоҳлар сўралган.
Шу йилнинг 17 февралида мамлакатда энг йирик тиражда чиқариладиган “Даракчи” газетасининг 7-сонида “Дилнура Қодиржонованинг айта олмаган гаплари” нмли буюртма мақола чоп этилиб, унда бир қанча санъаткорлар номидан махсус интервьюлар уюштирилган. Хусусан, газета мухбири Садоқат Алламбергановага интервью берган Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова марҳуманинг Андижондан Тошкентга кўчиб келганида ўпка хасталиги борлиги, унинг вафотига шу хасталик сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тъкидланган. Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳамда журналист Муҳабат Ҳамроеваларнинг хотираларида ҳам унинг ўлими сабаблари ўлим юзасидан қўзғатилган жиноят иши материалларига зид равишда кўрсатилади.
“Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятованинг фикрича, мазкур мақола жамоатчиликни чалғитиш мақсадида чоп этилган ва хонанданинг ўлими тафсилотларини яширишга қаратилган ҳаракатдир. Бундан ташқари, Жамият миршаблар томонидан қўлланилаётган ноинсоний қийноқлар, қонунбузарлик ҳолатларини ўзининг яқинда эълон қилинган инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботида фош этган ва бунинг бадалини тўлаш ўзини кўп куттирмади.
Жамият жамоатчилик, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарини миршаблар ўйинидан огоҳ бўлишга чақирган. Релизнинг тўла матнини жамиятнинг расмий веб сайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения