25 February 2011
01:13 -
Муаммар Каддафи: Тартибсизликлар Ал-Қоида тарафидан уюштирилган
Бугун давлат телеканали орқали халққа мурожаат қилган Ливия диктатори Муаммар Каддафи мамлакатдаги тартибсизликларнинг ташкилотчиси сифатида Ал-Қоида ва унинг раҳбари Усама бин Ладенни қоралади. У ўзининг мурожаати, биринчи навбатда, Эз-Завия шаҳрининг яшовчиларига қаратилганини урғулаб, зўравонликларда иштирок этаётганлар судланишини урғулади.
Дунё матбуот агентликларининг хабарига кўра, Бенгазидан кейин бу шаҳар ҳам қўзғолончилар қўлига ўтмоқда. Ҳозир Ливидан фуқаролар уруши бошланганини айтиш мумкин. Бугуннинг ўзи Эз-Завиядаги ҳукумат ва қўзғолончилар ўртасидаги тўқнашувларда 100 дан ортиқ киши ўлган.
Айни замонда, Ал-Қоида махсус баёнот эълон илиб, қўзғолончиларни зулмдор Каддафи ҳайдалгунча курашни давом эттиришга чақирган. У Каддафининг рақибларига ёрдам ваъда берди, аммо, озод қилинган ҳудудларда ўз ҳокимиятини ўрнатганини рад этди. Экспертларнинг фикрича, Ғарбни қўрқитиш учун Каддафининг ўзи Ливиянинг бир қисмида Ал-Қоида раҳбарлигида ислом давлати яратилаётгани ҳақида хабарлар тарқаттирмоқда.
Миср диктатори Ҳусни Муборакдан фарқли ўлароқ, Муаммар Каддафи Ғарбнинг ва Исроилнинг қўғирчоғи эмас, аксинча, уларнинг ашаддий душмани. Демак, унга қарши чиқаётганларнинг асосий мақсади Ливияда Ислом давлати яратиш, Ислом байроғи остида ҳамма араб мамлакатларини бирлаштириш ва Исроилга қарши ягона фронт ташкил қилишдир.