24 February 2011
04:43 - Эронлик аҳмоқдан аҳмоқона башоратлар
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод араб мамлакатларида бўлаётган норозилик чиқишлари яқин орада Европа ва Шимолий Америкага тарқалиши мумкинлигини гапирибди. Унга кўра, дунёда адолатли тартиб ўрнатилиши ва халқларни эзиш сиёсатига барҳам берилиши керак. Яъни, Европа ва Шимолий Америкада ҳам халқларни эзиш сиёсатига барҳам берилиши керак.

Дунёда адолатли тартиб ўрнатиш Эрондаги каби режимларни тугатишдан бошланиши кераклигини ҳамма ақли расо одамлар тушуниб турганда, Эрон лидерининг Яқин Шарқдаги воқеаларнинг Европа ва Шимолий Америкага тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги башорати кулгилидир.

Айни замонда, Маҳмуд Аҳмединажод Ливия раҳбариятининг ўз халқини ўққа тутишини қоралагани ҳам қизиқ. Унинг Ливия режимини қоралаши – бу режим дунёвий диктатура бўлганидан бўлса керак. Ливияда исломий диктатура бўлса эди, Маҳмуд Аҳмединажод унга ёрдамга югурган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону