24 February 2011
03:16 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўзбекистонда судлар мустақилми?” (2004 йилдан буён бўлиб ўтган айрим жиноий маҳкамаларга доир чизгилар)
Ўзбекистон ҳукумати ўзининг расмий баёнотларида, оммавий ахброт воситаларида мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида бот-бот таъкидлаб келади. Аслида ҳам шундайми?
...2004 йил апрел ойида Сирдарё вилояти Бахт шаҳридан 7 нафар ёш йигитнинг “Акромийлик” диний оқимида иштирокчилиги иддао қилиниб, узоқ муддатларга (8-9) йил озодликдан маҳрум этилди. Суд маҳкамасида иштирок этган 6 нафар ҳимоячилардан бири — Р. Ҳаққулов судья ҳамда прокуратура вакили (Бегимова)га қарата: “Акром Йўлдошевнинг Сизлар айтган “Иймонга йўл” деб номланган 12 варақдан иборат қўлёзмаси нусхасини бизга (адвокатларга) тақдим этинглар-чи, унда судланувчиларга қўйилаётган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 242-моддалари, 244- моддаси 2-қисми элементлари мавжудмикан?” — деган хитобига суья ҳам (Б. Эрназаров) прокурор вакили ҳам сукут сақлашди.
Албатта, ушбу сукут сақлаш натижаси 7 нафар йигитларга жазо, ушбу жиноят ишини биринчи босқичда “тасдиқлаб” берган ЖИБ Сирдарё вилояти суди судъяси Э. Хидирбоевни ЖИБ Янгиер шаҳар суди раиси лавозимига сайлади. Бегимова эса, прокурорнинг катта ёрдамчиси лавозимига кўтарилди.
Кейинчалик ЖИБ Янгиер шаҳар суди раиси Э. Хидирбоев маст ҳолатда автомобиль бошқариб, ҳалокатга учраб, оғир тан жарохати билан реанимацияга тушди ва лавозимидан кетди. Ушбу бегуноҳ ҳукм қилинган навқирон йигитлар оҳи, ота-оналари ва фарзандларининг қарғиши урди чоғи. Чунки ҳукм ўқилишидан олдин судланувчилардан бири – А. Абдукаримов сўнгги сўз ўрнига: “Бизларнинг қамалишимиз кимларгадир керак шекилли, бошқа гапим йўқ, худо бор-ку?” дея гапини қисқа қилди. Ҳукм ўқилгач, кўп ўтмай унинг отасини бундай адолатсизлика чидай олмай (фарзандларини унга кўрсатишмаган) жон таслим қилди.
2004 йил июн ойида Олий суд ҳайъатида “Бирлик Халқ харакати партияси”ни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги даъво иши маҳкамасида вазирлик мутасаддиси Ж. Абдусатторовнинг бирорта ҳам важлари ўз тасдиғини топмаса-да, (даъвогар БХХП котиби В. Иноятова, ҳимоячи-адвокат Р. Комилов) 4 соат маслаҳатлашган ҳакамлар ҳайъати жамоатчилик, дипломатик корпус вакиллари, журналистлар гувоҳлигида Адлия вазирлиги ҳаракатларни (?) маъқуллаб, ўз кучида қолдирдиш ҳақидаги ножиддий қарор чиқарди. Халқда “Туяни шамол учирса, эчкини омонда кўр” мазмунидаги нақл бор. Кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутасаддиси Ж. Абдусатторов пора олаётганда қўлга олиниб, узоқ муддатга озидликдан маҳрум этилди.
2006 йил 19 апрел куни ҳуқуқ ҳимочилари А. Фармонов ва А. Кароматовлар товламачиликда айбланиб, (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми) 9,5 йилга озодликдан маҳрум этилдилар. ЖИБ Янгиер шаҳар суди маҳкамаси ўта тиғиз, ёпиқ ҳолда ўтказилиб, хатто уларнинг ҳимоячиси “Иш” билан танишиб чиқмаган бўлса ҳам, судланувчилар бир оғиз ҳам сўз айтишмай, ҳукм ўқилди. Чунки “айбланувчилар”дан бири – А. Фармонов таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, муҳолифатчи Толиб Ёқубовнинг куёви эди. Кейинчалик бизнинг (“Эзгулик”) ташаббусимиз билан А. Кароматовнинг соғлиғи кескин ёмонлашгач, ЖИБ Сирдарё вилояти судида кассация шикояти билан мурожаат этиб, ишга ҳимоячи этиб, таниқли адвокат Ғ. Номозов жалб этилди. У ҳимоя нутқида маҳкумларнинг (А. Фармонов, А. Кароматов) қилмишлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165- моддасига умуман тўғри келмаслиги, бу ҳақдаги тадқиқотлари, россиялик ҳуқуқшунослар ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларидан далиллар келтирганликлари, мазкур нотўғри ҳукмни ҳеч бўлмаганда судлов амалиётига яқинлаштириш хақидаги илтимосномалари ҳам инобатга олинмади. Биздаги (Эзгулик) мавжуд тасдиқланган айблов хулосаси билан танишиб чиқсангиз, ҳайратомуз аҳволга тушасиз.
“... талаб этилган пора 100 долларлик купюра ҳамда миллий сўм (жами 500 000 сўм атрфида)ни дастлаб, катта ўзбек тракти ёнида олаётганда қўлга олинди” деб кўрсатилса, тергов хулосасида эса “...мазкур сумма (“Пора”?) А. Фармоновнинг хонадонидаги шахсий компютерининг винчестри ичидан чиқди” деб – тасдиқлаб юборилган.
2007 йилнинг март ойида Ховос туманида истиқомат қилувчи 1951 йилда туғилган фуқаро К. Носиров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246, 273-моддаларида айбланиб, ЖИБ Сирдарё вилояти суди маҳкамасига тортилди. “Жиноят иши” ташаббускорлари Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари бўлиб, ўзларининг “Назоратли харид” амалиёти орқали ушбу ишга бир қатор қўпол хатоларга йўл қўйганликлари, айбланувчи (К.Носиров)нинг бармоқ излари экспертиза хулосаси бўйича тузоқ предметида чиқмаганлиги, унга қийноқлар қўлланилганлиги, уйини тинтув қилишни ташкиллаштиришиб, ИИБ ходимлари ноилож унинг устибоши чўнтагига “гера” ташлаб қўйишгани (унинг рафиқасини тушунтириш хати мавжуд) асосийси – ИИБ ходимлари иддао этган “Гиёхвантлик моддаси”ни Тожикистон Республикаси Зафаробод тумани чегарани айиблаб ўтиб, контрабанда йўли билан олиб ўтганлиги важлари ўз тасдиғини топмагач, биз (“Эзгулик”) Зафаробод туманига бориб маҳаллий ҳокимлик вакилларидан К. Носировнинг қариндоши дафн маросимига бориб келганлиги ҳақидаги маълумотнома, Сирдарё вилоят Божхона қўмитасидан унинг чегарани қонуний тартибда ўтганлиги (паспортида қайд этилган) ҳақидаги ҳужжатларни ҳам судга тақдим этдик.
Ҳукм ўқилиш арафасида судлашувчи К. Носировнинг яқин қариндоши бизга мурожаат этиб, акасининг адвокати В. Шин (Сирдарё вилояти Адвокатлар уюшмаси раҳбари ўринбосари) судга раислик этувчи Х. Рустамов пора талаб этаётганлиги, 500 доллар берса жазони енгиллаштириб беришини айтгач, бу оила камбағал бўлганлиги, асосийси айбланувчининг айби судда исботланмаганлиги боис, зинҳор пора бермасликни маслаҳат бердик. Лекин биз маслаҳатимиздан кейинчалик афсус чекдик, жазо тайинлаб, уни хавфли рецидивист деб эълон қилишди.
...2009 йил бошида порахўр қози Х. Рустамов навбатдаги “қурбони”дан пора олаётганда МХХ ходимлари томонидан, қўлга олиниб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Лекин у ноҳақ ҳукм этган К. Носиров ва унга ўхшаган ўнлаб, бегуноҳ инсонлар тақдирини ким кўриб чиқади? Улар қачон реабилитация қилинади, уларга етказилган моддий-маънавий зарарлар ўрнини ким қоплайди?. Буни яқин вақт кўрсатса ажаб эмас.
2007 йил бошида бир гуруҳ Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи нуроний оқсоқоллар (МФЙ собиқ раислари, ҳожилар, нафақахўрлар, 40 га яқин) Гулистон жомъе масжиди имоми М. Усмоновнинг бу мартабага нолойиқлигини, кўчмас мулкларга эгалиги, эҳсон тушумларини ўзлаштираётганлиги, Хаж сафарига борувчи 150 нафар фуқаролардан пора олганлиги (МХХ аралашгач олган маблағини фуқароларга қайтариб берган) ҳақида шикоят этишди. Уларнинг далил-исботлари вилоят, Республика даражасида ҳам кўриб чиқилмай, мурожжат ташаббускорларидан Усмонов Ориф хожи (75 ёш) ҳамда Рўзиқул ҳожи Исоқуловлар (68 ёш) жавобгарликка тортилдилар. (ЖИБ Гулистон шаҳар суди (З. С. Назаров) судланувчиларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли ҳартигул уларни жазодан озод қилди).
2008 йил сўнгида Ховос туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан кўчада келаётган (ширакайф аҳволдаги) фуқаро Э. Алимовни ҳибс этишиб, маҳкамага олиб боришиб, гипс қилдиришгани, (қийноқлар зарбидан жабрланувчи Э. Алимов усти–бошини булғаб қўйган) ҳақда унинг бу аҳволига гувоҳ бўлган ота–оналари шикояти бўйича бизнинг (“Эзгулик”) қонуний ҳамда ҳуқуқ-тарғибот идораларига қилган мурожаатларимиз бесамар кетиб, ЖИБ Ховос туман суди (раис Ф. Ўроқов) томонидан айбсиз “айбдор” Э. Алимов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Мазкур суд ҳукми унинг яқин қариндошларига берилмаслиги сабабли унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг қайси моддаси билан жазога тортилганлиги мавҳумлигича қолаверди.
Савол туғилиши мумкин. Бундай ноқонуний суд жараёнлари юзасидан конституцияга биноан ўрнатилган тартибда юқори турувчи инстанция ёки қонунийликни назорат қилувчи давлат органларига шикоят этса бўлмайдими? – мазмунида. Жуда бўлади. Мархамат! бу хақда Республика Президентининг алоҳида 2002 йил 13 декабр кунги № 446- II – сонли “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги янги таҳрирдаги Қонуни ҳам мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК ҳамда Жиноят Кодекси (144- модда) да қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Лекин биз (“Эзгулик”) қарийиб 10 йиллик тажрибамиздан биламизки, бирорта масъул раҳбар, мансабдор шахс мазкур қонунни бузганлиги учун жавобгарликка тортилганини кўрмадик. Боз устига, масалан Республика Президенти, Бош вазирига йўллаган хатлари умуман уларнинг ўзларига етиб бормайди. Республика Бош прокурори ёки Олий Суд раиси номига йўлланган махсус (буюртма) хатларга эса уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқларидан юзаки жавоблар йўлланади. Табиийки, вилоят прокурори ёки суд раисларига келган бу каби юқори турувчи идоралар ходимларининг кўрсатмалари бевосита буйруқ тавсифига эга бўлмаганлиги боис бажарилмасдан келаверади.
Бир куни суд раисларидан бири бизнинг унга ҳамда бир вақтнинг ўзига Республика идораларига йўлланган мурожаатимиз матни билан танишиб чиққач, асабий ҳолда: “Яна 9 та юқори идораларга жўнатибсизлар, мен бунча пулни қаёқдан оламан?” – деб қичқирди. Биз даставвал тушунмадик. Кейинчалик махаллий собиқ Давлат мулозимининг бизга тушунтиришича, ҳар бир “юқори”га йўлланган шикоят мазмунидаги жиддий мурожаатларни эгаси йўлига етказмай, яна орқага “тегишлилиги бўйича” қайтариш ҳам коррупцияшган бўлиб, ўзининг тегишли баҳосига эга экан.
Демак, хулоса ясаш мумкинки, жамиятда кечаётган бу каби ғайриқонуний судловлар, фуқароларнинг топталаётган хақ-ҳуқуқлари, коррупция ва бошқа салбий ҳолатларнинг ҳақиқий аҳволидан Республика раҳбарияти ўз вақтида етарлича маълумотга эга бўла олмаяптилар. (Жиноят олами гуруҳлари билан қоришиб кетган бу каби ўрта босқич масъул лавозимдаги амалдорларнинг мақсадлари эса ноқонуний йўллар билан ўзлаштиришган бойликлари, кўчмас мулклари ҳамда мансаб курсиларини сақлаб қолиб, кейинги авлодларига ҳам “мерос” қолдиришдир).
Бу ҳолат шундай давом этаверса, яқин вақт ичида жамият буткул таназзулга юз тутиб, ҳукумат ўз мавқеини сақлаб қололмайди, бу эса – ўз навбатида давлатчиликнинг инқирозга юз тутишига олиб келади. Албатта биз “Эзгулик”чилар хоҳлар эдик, ҳар бир вилоятнинг муаммолари ўз жойида, ўз вақтида бартараф этилишини. Шу сабаб ҳам фаол фуқаролик позициясида туриб, инсонлар манфаатида судларда қатнашиб келмоқдамиз, прокуратура органларининг “кўзини очирмадик”.
Кутилмаганда 2009 йил 11 сентябр куни Республика Президентининг ЎРҚ-218 сонли “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 52-моддасига ўзгартириш киритиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунни матбуотда эълон қилингач, судьялар бироз енгил тин олдилар. Қонун мазмунича, судларда фуқаролар манфаатини ҳимоя этувчи вакиллар тушунчасига аниқлик киритилган бўлиб, унинг 5-пунктида эса нотирорат ташкилотларнинг ҳам ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилган бўлса-да, буни ўзича қабул этган айрим қонунийлик ва суд органлари мутассадилари мамнунлик билан “Энди Сизлар бундан буён Судларда фуқароларнинг вакиллари бўла олмайсизлар” мазмунидаги расмий хатларини олдик ҳамда йўллаган қонуний мурожаатларимиз кўрилмай қайтариб юборилганликларига гувоҳ бўлдик. (ФИБ Сирдарё вилояти суди раиси Х. М. Муллажонов, Сирдарё вилояти прокурор ўринбосари Б. Э. Расулов), негадур шу қонун кучга кириши билан, жамиятда яна қама-қамалар (диний айбловлар: “Жиҳодчилар”, “Нурчилар”, “Биродарлар”) бошланиб кетди, болалар меҳнатини эксплулатация қилиш кучайди, ҳатто вилоятда амалиётда учрамаган “қўпорувчилик” (Ўзбекистон Республикаси ЖК 106, 161-моддаси айбловлари билан ёшларга айбловлар эълон қилиниб, суд маҳкамаларига тортилди ҳамда узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилдилар.
2010 йилда ҳам бир қатор қонуний айбловлар ҳамда адолатсиз суд жараёнлари ҳақида фуқаролардан кўплаб шикоят аризалари келиб тушди. Жумладан, Гулистон шаҳрида 2010 йил 4 май куни содир бўлган мудҳиш автоҳалокатда (2 та автомобил йўловчилари бўлгани ҳолда тўқнашиб кетган) 4 фуқаро оғир тан жарохати олиб, бир йўловчи аёл воқеа жойида вафот этганлиги ҳақидаги жиноят иши бўйича жабрланувчи фуқаро – Н. Бобожонов ЖИБ Гулистон шаҳар суди (раиси Н. Қаршибоев)га мурожжат этиб, ишни кўриш 2010 йил 11 август куни белгиланган бўлса-да, судга айбдор Д. Норжигитов келмаганлиги сабаб бошқа кунга қолдирилган. Бу ҳол бир неча бор такрорлангач, Н. Бобожонов судга раислик этувчи Ғ. Холматовдан “Нега айбдорни судга қатнанишини таъминланмаяпсиз?” деб сўраса, судья “Мен уни мажбурлаб олиб келмайман-ку?, у касал, кордиология шифохонасида даволанаяпти” – деб айтгач, Н. Бобожонов ўзининг шахсий ташаббуси билан айбдорни ахтариб, вилоятнинг барча касалхоналаридан топа олмагач, ногоҳ унинг Гулистон шаҳар деҳқон бозори ҳудудидаги ўз хусусий дўконларидан бирида қизғин савдо қилаётган вақтида учратиб қолган. Хуллас, Судья Ғ. Холматов жиноят ишини асоссиз 4 ойга чўзиб, амнистия тўғрисида қарор чиқишигача олиб келган. Албатта, маълум манфаатдорлик эвазига. Яқинда фуқаро Н. Бобожонов ташкилотимизга “Эзгулик” такрорий мурожжат этиб, ҳамон ўзига тегишли товон пулини айбдор томонидан ундира олмай судма-суд сарсон бўлаётганлиги, автомашинасидан айрилганлиги (пачоқланиб кетган) иложсизликдан ёлғиз қизини коллежга ўқишга юбора олмаётганлиги, бошида қолиб кетган синган ойна синиқлари совуқда азоб бераётганлиги ҳақида шикоят қилди. Ушбу шикоят бўйича биз тегишли давлат идораларига мурожжат киргизсак-да, афсуски натижа бўлмаяпти.
2010 йил 17 октябр куни Боёвут туман У. Юсупов ДФУ “Тойир Мусурмонов” фермер хўжалиги раҳбари Ж. Мусурмонов шикоят-ариза ва унга қўшиб 150 варақ ҳужжатлар, адвокатларнинг ҳимоя нутқлари, экспертларнинг тадқиқотлари ҳамда ҳимоячиларнинг очиқ хатларини ҳам топширгач, мазкур жиноят иши билан танишиб чиқиб, 16 жилдлик иш ичидан биронта ҳам асосли айб топа олмадик. Тадбиркор фермернинг банкдаги ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган бўлиб, у ишчиларига ҳақ бера олмаётганликлари, судма-суд сарсон бўлаётгани ҳақида ҳам арз қилди.
Тадбиркорнинг манфаатида Сирдарё вилояти ҳокими, прокурори ва ЖИБ Сирдарё вилояти суди раиси М. Абдужабборовга йўлланган мурожаатларимиз бемамар кетиб, ғараз ниятларда судлов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ҳозирда бу иш бўйича Республика Президенти И. Каримов номига фермерни ҳимоя этишларини сўраб мактуб йўлладик. Жавоби кутилмоқда.
2010 йил декабрь ойида Андижон шаҳар А. Дониш кўча 9-уйда истиқомат қилувчи 1955 йилда туғилган, фуқаро Ғ. Каримов шикоят қилиб, ўзининг якка тартибдаги тадбиркор эканлиги (бу хақдаги хужжатларни илова қилган) ўзлари тиккан маҳаллий либосларни бозорларга қонуний тўловларни тўлаб мавсумий савдо қилишларини, 2010 йил 28 ноябр куни Гулистон шаҳар Дехқон бозори ҳудудида ўғли билан савдо фаолиятини амалга ошираётган вақтида тўсатдан растага 6 та фуқаролик кийимидаги шахслар бостириб келиб (2 нафари маст ҳолатда), ўзларини солиқ полициясиданмиз деб таништириб, товарларини мусодара этиб, бозор ёнидаги омборлардан бирига уларни ҳам олиб кириб, 350 000 (уч юз эллик минг) сўм талаб этганликларини, шунда қўрқувга тушиб қолган тадбиркор Ғ. Каримов ўзининг 3 маротаба жарроҳлик амалиётидан ўтиб, ногирон бўлиб қолганлиги, маҳсулотларни ўзлари тикиб сотишлари, бу ҳақдаги ҳужжатларни тақдим этиб, “Президентимиз биз тадбиркорларни ўз ҳимоясига олган-ку?” деса, улар: “Президентинг Тошкентда, ўзига жавоб берсин, бу ер Гулистон, бизнинг ставкамиз– 350 000 сўм” дейишган. Ғ. Каримов улар айтган маблағни бермагач (аниқроғи беролмагач), улар товарларни ноқонуний мусодара этишиб, бу ҳақдаги далолатномага ҳам ўзлари имзо қўйиб юборган.
Ушбу ишни кўриб чиққан ЖИБ Гулистон шаҳар суди раиси Н. Қаршибоев судлов қонунчилигига зид равишда 2010 йил 27 декабр куни Ғ. Каримовга тегишли 28 дона маҳсулотларни давлат даромадига ўтказиш, ўзига энг кам иш хақининг 2 баробари миқдоридаги жаримани қўллаб, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги Қарор чиқарган. Ғ. Каримовнинг ушбу қарорлан норизо бўлиб ЖИБ Сирдарё вилояти судига киритган апелация шикояти эса, гарчи шикоятда унинг муқим яшаш манзили, телефон рақамлари кўрсатилган бўлса-да, 2010 йил 18 январ куни уларни иштирокисиз ишни кўриб чиқиб, қарорни ўз кучида қолдирган. Бу рўйхатларни хўп ва кўп давом эттириш мумкин. Лекин бир оғриқли савол одамни мудом қийнайверади. Ахир, бу бадбахтликлар қачон тугайди? Уни ким тугатади?..
Тўғри, янги давлатчилик шакллана боргач, жамиятда маълум тоифалар кескин бойиб (миллий буржуазия) кетади. Уларнинг аксарияти эса, қонунчилик базасининг тўлиқ шаклланмаганлиги, мавжуд коррупция сабабли нопок йўллар билан халқ бойликларини талон-тарож қилиб бойиб олишади. Лекин бу дегани, қабул қилинган ёки қилинаётган қонунлар фақат улар (бой табақа) манфаттларига хизмат қилмаслиги керак-да! Айримлар коррупция деганда фақат порахўрликни тушунишади. Коррупция – бу уюшган жиноятчиликни бир тури бўлиб, уруғ-аймоқчилик, қариндош-уруғчилик, ошна- ғайнигарчилик ва шахсий садоқат ҳам бўлиб, қонунлар панасида улар ўзларини, гўёки, қонун устуворлиги учун курашаётгандай кўрсатишиб, амалда эса ўзларининг ғараз ниятларини билвосита амалга оширмоқдалар. Бу – саботаж ҳамдир. Энг ёмони эса, инсонларнинг қонунларга асосланиб яшашларига шубҳа қилишларидир.
Биз “Эзгулик” юқорида кейинги 5 йил ичида ташкилотимизга мурожаат қилган жабрдийда фуқаролар ва уларнинг аянчли тақдирлари хақидаги айрим жиноят ишлари бўйича суд жараёнлари мониторинги мисолидагина кўриб чиқдик, холос. Ҳали бисотимизда фуқаролик, хўжалик ишлари бўйича ва ҳарбий судлов органларининг ғайриқонуний чиқарган ажрим, ҳукм ва қарорлари тахланиб ётибди. Бу дегани, юзлаб инсонларнинг, фуқароларнинг конституцион ҳақ-ҳуқуқлари суд хокимиятларида коррупцион манфаатдорлик эвазига топташ давом этяпти, деганидир. Хулоса ясамаймиз, чунки айтадиганларимиз ҳали кўп.
Исроил Ризаев
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик”жамияти
Сирдарё вилоят бўлими раиси

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения