24 February 2011
01:22 -
Ўзбекистонда ўн беш минг нусхадаги Инжил китоби мусодара қилинди
Ўзбекистон Библия жамияти томонидан Россиядан келтирилаётган Инжилнинг 15 000 дона ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги нусхалари божхоначилар томонидан мусодара қилинган. Бу ҳақда диний эркинликлар билан машғул “Форум 18” ташкилоти маълум қилди.
Ташкилот вакили Феликс Корлининг таъкидича, муқаддас китоблар контрабанда мол, дея эътироф этилган. Библия жамияти бу ва ўтган йилларда мусодара қилинган китобларни ҳеч бўлмаса Россияга қайтариб юборишни ўтинмоқда.