23 February 2011
04:00 - Каддафи халққа мурожаат қилди, ҳокимиятдан кетмаслигини айтди
Хуллас, Ливияда ҳозирча воқеалар Мисрдагидек давом этмоқда. Режимга қарши намойишлар кучайиб, намойишчилар билан ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб одам ўлгандан кейин, Муаммар Каддафи Венесуэлага қочгани ҳақида хабарлар бўлди. Аммо, бугун телевидение орқали халққа мурожаат қилган Ливия диктатори истеъфога кетмаслигини, у ўз вақтида АҚШ ҳамда Буюкбританияга қаршилик кўрсатгани ва уларга таслим бўлмаганини эслатиб, араб мамлакатларида бўлаётган воқеалардан дарс намойиш қилаётган ливиялик ёшлар олдида ҳеч қачон тиз чўкмаслигини таъкидлади.

Агар намойишчилар таслим бўлишмаса, деди у, улар уйма-уй юриб бўлса ҳам ушланадилар. Яхшиликча намойишларни тўхтатиб, босиб олинган давлат идораларини бўшатишса, уларга нормал ҳаётга қайтиш шанси берилади.

Унинг айтишича, ҳукумат кучлари шу пайтгача ҳали халққа қарши куч ишлатишмаган эмиш.

Воқеалар бундан кейин ҳам Мисрдагидек давом этади, Каддафи эртага истеъфога кетади дейишга жиддий асос йўқ. У халқ қонини дарёдек оқизиб, ҳокимиятини вақтинча тиклаб олиши ҳам мумкин. Ҳамма нарса қуролли кучлар ичидаги вазиятга, кўмондонларнинг позициясига боғлиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону