20 February 2011
04:17 - Америкалик экспертлар АҚШ Марказий Осиёга эътиборни кучайтириши керак деганда, демократияни назарда тутмадилар
Вашингтондаги Жон Хопкинс Университетининг исломкаримфарастлиги ва демократия принципларидан узоқлиги билан танилган профессори Фредерик Старр раҳбарлигида юритиладиган Ипак Йўли Янгиликлар Тасмаси сайтининг (silkroadnewsline.com) билдиришича, қандайдир америкаликларнинг Эксперт Гуруҳи махсус доклад тайёрлаб, АҚШ маъмуриятини Марказий Осиёга эътиборни кучайтиришга чақирибди. 10 кишилик бу гуруҳга ўша Фредерик Стар ва униг қўлида ишлайдиган яна бир ходим кирганидан ҳам тахмин қилиш мумкинки, доклад айнан уларнинг дунё қарашини ўзида акс эттиради.

Докладга кўра, АҚШнинг Марказий Осиёга оид 5 вазифаси бор:

- Бу минтақадаги мамлакатларнинг мустақиллиги ва суверенитетини сақлаб қолиш;
- Бу минтақадан ўтадиган транспорт маршрутларини диверсификация қилиш;
- Марказий Осиё ҳукуматлари яхши ва адолатли иш юритишлари учун керакли бўлган давлат бошқаруви институтларини яратишда ва кимдир улар ағдармоқчи бўлса, уларга жавоб бероладиган кучга эга бўлишда ёрдам бериш;
- Денгизларга чиқиш имкони бўлмаган бу мамлакатларнинг аҳволини енгиллаштириш;
- Бу минтақани глобал иқтисодга тортиш.

Бир қарашда, АҚШ ҳукумати олдига қўйилаётган ҳамма масалалар мантиқликдек кўринади. Аммо, ...

Ҳеч ким бу минтақа мамлакатларининг мустақиллиги ва суверенитетига таҳдид солмаётгани ҳисобга олинса, биринчи таклифнинг маъноси йўқолади. Бошқа таклифлар эса, махсус доклад ёзиб ўтирмаса ҳам, ўз-ўзидан маълум нарсалар.

Лекин, эътибор беринг, ҳеч бир ерда демократия ва инсон ҳуқуқлари деган сўз ҳам ишлатилмайди. Ваҳоланки, демократия ва эркинликларсиз адолатли бошқарув ҳамда узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш бўлмаслиги тарих тарафидан исботланган.

Бу аксиомани америкалик экспертлар билмасликлари мумкин эмас. Демак, улар бу ҳисоботни Марказий Осиё диктаторларининг талаби билан ва уларнинг пулига тайёрлашган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону