19 February 2011
19:49 -
Японлар Абдураҳим Пўлатнинг маслаҳатига кириб, русларни Гуржистонга нисбатан босқинчи дейишмоқчи
Япониянинг Гуржистондаги элчиси Масаёши Камохара билан учрашган Гуржистон парламентидаги мамлакатнинг ҳудудий бутунлигини тиклаш бўйича вақтли комиссия раиси Шота Малашхиянинг айтишича, Япония парламенти Россия тарафидан босиб олинган ҳудудлар масаласини кўриб чиқмоқчи. Япония, баъзи Ғарб мамлакатлари каби, русларни босиб олинган Гуржистон ҳудудларидан чиқиб кетишга чақириши мумкин. Бу ҳақда гуржиларнинг Грузия-Online cайти хабар беради.
Шу муносабат билан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг 2008 йилдаги Гуржистон-Россия урушидан кейин ёзилган “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақоласини эслашдан фойда бор. “Ҳаракат” журналида (№ 4(73), 2008) босилган бу мақоланинг асосий ғояси қуйидагича: “Россия Гуржистондаги уруши билан ахир бир кун Кенигсберг ва Курилга даво қиладиган Гемания ва Японияни, куч намойиш қилиш йўли билан, қўрқитмоқчи ва сустирмоқчи. Гуржилар ахир бир кун Кенигсберг ва Курилга даво қиладиганлар ва Россиядан мустақил бўлишни орзу қилаётган халқларга қарши қаратилган тўқмоқнинг илк зарбаларини олмоқдалар холос. Шунинг учун, аслида, гуржиларни биринчи навбатда ўшалар дастаклаши керак. Аммо, бу масалада Германия ва Япония етарлича жонбозлик кўрсатмаётганини тушуниб бўлмайди.”
Юқоридаги хабар кўрсатмоқдаки, японлар “Бирлик” лидери 3 йилча аввал олға сурган фикрни ниҳоят тушунишга бошлаб, Россияга қарши Гуржистонни қўлла-қувватлаш йўлига ўтмоқчилар. Японлардан бу йўналишда кескин ҳаракатлар кутиб бўлмайди, аммо, нима бўлганда ҳам, улар тўғри йўлга ўтишмоқда.
Дарвоқе, японлар “Бирлик”нинг фаолиятини яқиндан кузатиб боришларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Сайтимизнинг аввалги хабарларидан маълумки, “Бирлик” жаҳонда биринчи ўзбек тилидаги сайтини очганда, японлар ўз мамлакатлари парламенти кутубхонасининг расмий сайтида унга линк беришган. Линк беришни қўйиб туринг, линк берилгани ҳақида “Бирлик” сайтининг раҳбариятига электрон хат билан хабар ҳам беришганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения