19 February 2011
02:45 -
АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Тошкентда матбуот ажумани ўтказди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпусида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Ўзбекистонга ики кунлик ташрифи якунлари бўйича матбуот конференцияси ўтказди. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари мухбирларининг саволларига бирмунча умумий, мавҳум тарзда жавоб қайтарган Блейккка кўра, АҚШ делегацияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, қатор расмий идоралар, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик сектори вакиллари билан учрашувлар ўтказган. Савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар борасида ҳамкорликка оид келишувлар имзоланган. Роберт Блейк ўзбек-америка ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этган.
Матбуот конференциясида савол бериш бўйича бирмунча устунлика эга бўлган маҳаллий журналистлар Ўзбекистон - АҚШ муносабатларига оид бир қанча умумий саволлар беришди ва жавоблар ҳам шунга яраша бўлди. Мустақил журналист Сид Янишевнинг инсон ҳуқуқлари форматидаги мулоқотлар борасидаги сиёсий маҳбуслар, мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг озод қилишини борасидаги саволига Блейк бу борада ҳам сўзлашувлар бўлгани, аммо мавзунинг деталларига ҳозир тўхтамоқчи эмаслигини айтди.
Давлат департаменти мулозимининг таъкидича, Ўзбекистон билан олиб борилаётган музокарларнинг асосий йўналишида инсон ҳуқуқлари ва демократия масаласи устивордир. Лекин маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилган кўрсатувларда бу мавзу умуман тилга тилга олинмаган диққатга сазовордир.
“Ҳаракат” агентлигининг экапертларига кўра, Роберт Блейкнинг Тошкентга ташрифи Ўзбекистон-АҚШ алоқаларини тиклаш йўлида қилинаётган навбатдаги қадамлардан бири бўлиб, ҳозирча бу йўналишда катта ўзгаришлар бўлмаётганини кўрсатди, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения