17 February 2011
07:35 - Ислом дунёсининг бугунги юзи: Эронда яна одам осишди
Эроннинг Сенедеж шаҳрида норкотик модда тарқатишда айбланаётган кишилар осиб ўдирилди, деб хабар беради FARS агентлиги.

Охирги ойнинг ўзида Эронда 60 киши наркотиклар ва аёлларни зўрлаш билан боғлиқ ишлар бўйича осиб ўлдирилган. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг иддаосига кўра, аслида, осиб ўлдирилганларнинг сони бундан ҳам кўп.

Қолаверса, бу Ислом дунёси учун оддий воқеа. Шариатга кўра, бундай айб қилганлар осилиши керак, осилмоқда ва осилади.

Христиан дунёси ҳам бир вақтлар шундай вахший бўлган. Яқиндагина, тўғрироғи, 1600-чи йилда, Ер Қуёшнинг атрофида айланади дейишга журъат этган Жордано Брунони христианлар тириклайин ёқишган эди. Уларнинг олдида бизнинг дорларимиз ҳам гуноҳ бўлибдими?

Аммо, битта фарқни ҳисобга олиш керак, бугун - 21 аср. Христиан динидан 622 йил ёш бўлган Ислом дини одам осиш ваҳшийлик эканлигини тушиниши, Ислом дини бундай ваҳшийликлардан воз кечиши учун яна 211 йил бор.

Ҳозирча эса, мачит миноралари билан параллел осилиб турган жасадларнинг гўзаллигига, Шариатнинг адолатига қаранг, мусулмонлар!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону