17 February 2011
02:32 -
Маҳаллийчилик Ўзбекистон ТВдан “Маҳалла” газетасига ўтди
Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамғармаси муассислигида чоп этиладиган “Маҳалла” нашри муҳаррири Бахтиёр Абдусатторов ишини вилоятлардан келган кадрлардан тозалашдан бошлаган. Сўнгги ярим йил ичида бир неча қашқадарёлик журналистлар таҳририятдан четлатилиб, тошкентлик ижодкорларга кенг йўл берилган. Маҳаллийчилик қурбони бўлган газета мухбири Абдужалол Тайпатов ўзига нисбатан ўтган йилнинг ноябрь ойида чиқарилган ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни бекор қилишни сўраб, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига мурожаат қилган.
Бахтиёр Абдусатторов Ўзбекистон Президенти девонида юқори мартабадан муҳаррирликка келгани учун ҳам уни судда ютиш имкони бўлмади, аммо суд маҳаллийчи муҳаррир билан келгинди ходим ўртасида сулҳ таклиф этди. Сулҳга кўра, муҳаррирнинг буйруғи бекор қилинди, ходимнинг уч ойлик маошлари тўланди. Сўнгра журналист ўз хоҳиши билан ишдан кетишга рози бўлди.