16 February 2011
03:32 - Ахлоқсизлиги туфайли қувғин қилинган хонанда юртбошининг китобидан таскин топибди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова Президент Ислом Каримнинг “Маънавият - енгилмас куч” асари асосида махсус жамғарма ташкил этибди. Бу борадаги ҳаракатини “Ислом Каримовнинг «Маънавият — енгилмас куч» китоби мени, тушкунликка тушганимда асло чекинмасдан олға қадам босишга ундади” дея изоҳлаган хонанда Хоразмдаги тўйлардан биридаги ахлоқсизлиги учун лицензиядан маҳрум қилинганди. Шундан сўнг радио-телевидение ва матбуотда чиқиши таъқиқланганди. Ҳаёсизликни тарғиб қилган бу хонанда қаторига ҳозирда Туркиядаги базмларни қизитаётган Шоҳсанам Қиличева ҳам киради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону