15 February 2011
04:32 -
Сурхондарёда тележурналист устидан маҳкама давом этмоқда
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланаётган вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири, журналист Муборак Рўзиохунова устидан маҳкама бормоқда. У Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўлими ҳамда вилоят ИИБ томонидан 2010 йилнинг 25 ноябрь куни Учқизил почта алоқа бўлими раҳбари Бахтиёр Аннаевдан 200 000 сўм (85 АҚШ доллари атрофида) пора олаётган вақтда ҳибсга олинган. Сўнгра гаров пули эвазига озодликка чиқарилган.
Муборак Рўзиохунова 1957 йилда туғилган, уйғур миллатига мансуб, вилоят телевидениесида сухандон, муҳаррир ва катта муҳаррир лавозимларида ишлаган, дейди Термиздаги манбаларимиз.
Муборак Рўзиохунова 1957 йилда туғилган, уйғур миллатига мансуб, вилоят телевидениесида сухандон, муҳаррир ва катта муҳаррир лавозимларида ишлаган, дейди Термиздаги манбаларимиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения