15 February 2011
02:04 - Қашқадарёда “жиҳодчилар” оқимига мансубликда айбланган шахслар устидан маҳкама якунланди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №7, 14.02.2010)
Шу йилнинг 3 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди судьяси Р. Бекназаров томонидан “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланган 13 нафар шахс 6 йилдан 10 йилга қадар муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбланган бу шахслар вилоятнинг Нишон туманида “Жиҳодчилар” диний радикал оқими тармоғи бўлган “Жиҳодчилар Нишон” жамоатини тузган. “Ваҳҳобий” халқаро диний экстремистик ташкилотининг “Ўзбекистон Ислом Ҳаракати” оқими фаол аъзолари бўлган ҳолда мамлакатнинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш мақсадида Ислом давлати қуриш ғоялари билан заҳарланиб, Ўзбекистон Республикасининг бошқарув тартиби, жамоат хавфсизлиги ҳамда аоила, ёшлар ва ахлоққа қарши қаратилган жиноятларни содир этиш йўлига кирганлар.

Бу шахслар:

1. Тошпўлатов Абдумажит Эшпўлатович — 23.06.1969 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
2. Рахимов Ашир Бердишукурович — 8.06.1963 йилда Қашадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
3.Рўзатов Хидир Назарович — 10.10.1957 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
4. Омонқулов Янгибой Холбўтаевич — 5.05.1958 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
5. Тошпўлатов Абдухалил Эшпўлатович — 15.05.1965 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
6. Тўраев Ровшан Соатович — 10.11.1963 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
7. Худойқулов Зайниддин Махаммадиевич — 27.03.1966 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
8. Хўжанов Рахимқул Бердиқулович — 10.05.1958 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
9. Рахимов Қурбонмурот Бердишукурович — 6.04.1968 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
10. Султонмуротов Менглиқул Жайловович — 9.05.1957 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
11. Тошпўлатов Абдужаббор Эшпўлатович — 24.08.1977 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
12. Оноров Ҳайитали Эшқулович — 14.02.1966 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган.
13. Рахимов Шамсиддин Жўраевич — 23.07.1977 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланган бўлиб, суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар Бухоро вилоятидаги тергов изоляторида сақланади.

Судланувчилар тергов органи томонидан 2010 йилнинг сентябрь ойида ҳибсга олинган, ҳибс кунига қадар Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида истиқомат қилишган. Бири имом, иккинчиси хўжалик раиси ва қолганлари маҳаллий фермер хўжаликлари раҳбарлари бўлишган.

Мазкур жиноят иши юзасидан ўтказилган тинтувлар чоғида олинган Абдували қори Мирзаевнинг маърузалари туширилган “Мурожаат” деб номланган диск ва аудиокассеталар тергов органида сақланади. Шунингдек, “Ислом динининг асослари”, “Муаллими соний”, “Таҳ ва зийнатланган имон”, “Қуръон ўқишга кириш”, Зикр аҳлидан сўранг”, “Пайғамбаримизни йиғлатган ҳадис”, “Мабдаъул Қироат”, “Ислом аёлларининг кўриниши” китоблари, “Ислом нури” газетаси, “Даниялик келин”, “Қашқирлар макони, “Номус” номли кинофильмлар ёзилган қатор видеодисклар, аудоикассеталар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Қашқдарё вилояти бўлимига топширилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону