11 February 2011
06:20 -
Ўзбекистон ТВ маъмурияти: “Абдулла Ориповнинг қиёфаси телеэкранда кўрсатилмасин”
Ўзбекистон Қаҳрамони, Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповга ўзига хос таъқиқ қўйилди, деб хабар қилди Ўзбекистон телевидениесидаги хабаркашимиз. Унинг айтишича, телерадиокомпанияси тизимига берилган оғзаки буйруққа асосан, табиий Ислом Карим номидан берилган бўйруққа асосан, шоирнинг қиёфаси энди телеэкранларда кўрсатилмайди, радио эфирларда унинг овозидан фойдаланилмайди.
Куни кеча Ҳазрат Навоийнинг Миллий Боғда ўтган 570 йиллиги тантаналарини Абдулла Орипов очган ва олиб борганди. Бироқ бу ҳақдаги телелавҳаларда унинг чеҳраси кўрсатилмади, Ўзбекистон радиоканалаи орқали берилган бу ҳақдаги махсус репортажда унинг номи тилга олинмади.
Режимга узоқ йиллар хизмат қилиб, эндиликда четга улоқтирилган ижодкорлар орасида собиқ “Бирлик”чи шоир Эркин Воҳидов ҳамда узоқ йиллар Олий Мажлис ва Президент девонида садоқатини намоён этган ёзувчи Ўткир Ҳошимов, мунаққид Иброҳим Ғафуровлар ҳам бор. Мана энди улар қаторига Абдулла Орипов ҳам қўшилди.
Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповлар худди Дадахон Ҳасан ва Салой Мадамин каби ашаддий миллатчи бўлишган, аммо моддий манфаат кетидан чопиб, уларнинг ҳаммаси миллатга ҳиёнат қилишдан ҳам тойишмаган, дейди бу хусусда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Мен уларнинг ҳаммасига охир-оқибатда шундай аҳволга тушишларини шахсан айтганман. Уларни улгуржи сотиб олган Ислом Карим, 20 йилдан бери уларни битталаб орқаларидан тепиб, улоқтириб келаётганидан хурсанд эмасман, аммо бундай улоқтириш миллат томнидан қилиниши кераклигини доим урғулаб келганман, ҳозир ҳам урғулайман. Шундай қилиш даражасига чиққан миллатгина миллат бўлолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения