09 February 2011
22:03 -
Ислом Каримнинг шефи Ғарб олдида чекинишни давом этмоқда, вассалнинг ҳам навбати келади
Маълумки, бундан бор-йўғи 6 йил аввал шу кунларда Остонада ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити, Афғонистонда террористик уруш битаётганига имо қилиб, АҚШни Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасини бўшатиб қўйишга чақирганди. Ғарб Анжижонда Ўзбекистон ҳукуматининг хунрезлигини қоралаши ҳам бунга қўшилиб, Ислом Карим америкаликларнинг Хонободдан чиқариб юборишга эришди.
Аммо, нисбатан қисқа замон ўтиши билан Россия ҳукмдори Владимир Путиннинг ақли-хуши ўзига келабошлади. Кавказдан келаётган террорга қарши ҳеч нарса қилолмаётган Россия, агар АҚШ ва НАТО Афғонистондан кетса, Ал-Қоида Марказий Осиё орқали Россияга тезда етиб боришини, руслар Афғонистондан келаётган наркотрафик қурбони бўлишини тушуниб етди. Шундан кейин, Ғарб олдида чекинишга, Афғонистондаги урушда Ғарбга ҳар тарафлама ёрдам бериш йўлига ўтди. Аввал, АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий бўлмаган юкларини Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ташишга рухсат берилди. Кейинчалик, рухсат ҳарбий юкларга ҳам берилди. Бу жараён давом этиши шубҳасиз.
Россия майдароқ масалаларда ҳам чекинишга давом этмоқда. Сўнги кунлардаги хабарлардан маълумки, инглизларнинг The Guardian газетаси мухбири Люк Хардинг Лондонга бориб, қайтиб келаётганда, Москвада ушланиб, унинг акртедитацияси йўқлиги, қолаверса, унинг ўзи Россия қонунларни давомли бузиб келаётгани баҳо қилиниб, орқага қайтариб юборилганди. Экспертларнинг фикрича, бундай ишнинг асосий сабаби - Люк Хардинг ўз мақолаларида Россиянинг нефть сотиш билан шғулланувчи Gunvor ширкатинингг ҳақиқий хўжайинии Владимир Путиннинг ўзидир деган фикрни олға суриб келаётгани.
Куни кеча бу масалада анчагина агрессив интервьюлар бераётган рус расмийлари, уларнинг ичида ташқи ишлар вазир Лавров ҳам бор эди, Ғарбда кўтарилган шов-шувдан кейин чекиндилар, тўғрироғи, Путин чекинди. Бугун Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Александр Лукашевич The Guardian газетаси мухбири Люк Хардинг Москвага келиб ишини давом эттириши мумкинлигини гапириб қолди.
Бўлаётган воқеаларнинг мантиқий давоми – Ислом Каримнинг ҳам чекиниши бўлиши керак. Аслида, чекиниш бошланди ҳам. Унинг ялиниб-ёлвориб, Европа Иттифоқидан таклифнома сўраб олгани, аммо Брюсселда ҳеч нарсага эришолмагани, Японияда ҳам ҳеч нарсага эришолмаслиги - уни жиддийроқ қадамлар қилишга мажбур қилиши аниқ.
Биринчи жиддий қадам – Ўзбекистонда мухолифатни, аниқроғи, сиёсий ташкилот сифатида оёқда қололган ягона партия - “Бирлик”Партиясини рўйхатдан ўтказиши бўлиши керак.