08 February 2011
02:20 -
АҚШ ва НАТО кучларининг юклари учун Ўзбекистон транзит нархларни оширди
Афғонистондаги АҚШ ва халқаро коалиция кучларига юборилаётган юклар учун Ўзбекистон томони транзит нархларини оширган. Бу ҳақда EurasiaNet интернет нашри маълум қилди.
Нашрнинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган FMN Logistics,Inc. ширкатига асосланиб, тарқатган хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон темир йўлларидан фойдаланиш бўйича нархлар кескин оширилган. “Юкларни манзилига етказиш ва таъминот хизматлари кўрсатиш бўйича ихтисослашган FMN Logistics ширкати Ўзбекистон миллий темир йўллари орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғи (ШТТ) юклари учун белгиланган тарифнинг кескин ошганини билдиради. Нархларнинг ошиши ШТТ нинг кенг кўламли амалиëтларига таъсир қилмай қолмайди”¸ дейилибди ширкатнинг баëнотида.
Масалани сиёсийлаштиришга уринаётган транзит компанияси маъмурияти нархлар оширилишини Президент Ислом Каримнинг Европага қилган муфаққиятсиз сафари билан боғламоқда. Транзитчилар фикрига кўра, Ислом Карим евромулозимларнинг мулозаматсизлигидан ранжиган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения