07 February 2011
22:21 -
Мухолифат-ҳокимият учрашувига қарамасдан, Мисрда намойишлар давом этмоқда
Жаҳон ахборот агентликларининг хабарларидан маълум бўлишича, кеча Қоҳирада Миср вице-президенти Умар Сулаймон раҳбарлигида ўтказилган ҳокимият-мухолифат мулоқоти натижасида мамлакат конституциясига киритиладиган ўзгаришлар лойиҳасини тайёрлайдиган комиссия тузилган экан. Аммо, бунга қарамасдан, Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишлар давом этмоқда.
Кечаги учрашувга ўз вакилини юборган “Мусулмон Биродарлар” ҳаракатининг фаоллари ҳам намойишларда иштирок этмоқдалар. Намойиш бўлаётган Таҳрир майдони бугун аскарлар билан ўраб олинган, у ерга маҳаллий аккредитацияси бўлмаган чет эллик мухбирлар киритилмаяпти.
Айни замонда, Қоҳира, Александрия ва Суец шаҳарларида 28 январда киритилган комендантлик соати президентнинг фармони билан яна қисқартирилди. Энди кўчаларга маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 6:00 гача чиқиш мумкин эмас. Бугунгача комендантлик соати 19:00 дан бошланарди.