06 February 2011
23:36 -
Ҳамид Карзай мамлакат хавфсизлиги учун маъсулиятни ўз елкасига ўтказишни бошламоқчи
Мюнхенда бўлаётган Халқаро Хавфсизлик Конференциясида нутқ сўзлаган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай шу йил 21 мартдан бошлаб мамлакат хавфсизлиги учун маъсулиятни ўз ҳукуматининг елкасига ўтказиш жараёнини бошламоқчи эканлигини очиқлади, дейилади Reuters агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарида. Бу жараён 2014 йилда, яъни АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистонни бутунлай тарк этганда битади.
Бошқа агентликлар тарқатган хабарларда айтилишича, Ҳамида Карзай ҳозир АҚШ Афғонистонда ўз қўшинларини ушлаб туриш учун йилига 100 миллиард доллар, Афғонистон эса, ўз хавфсизлик кучлари учун йилига 8 миллиарда доллар сарфламоқда эканлигини ҳам гапирган.
Шу рақамларнинг ўзи ҳам кўрсатмоқдаки, 2014 йилгача АҚШ ва НАТО кучларининг, Афғонистонда ўз вазифаларини бажариб, юртларига қайтиш ҳақидаги режалари афсонадан бошқа нарса эмас, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения