06 February 2011
03:45 -
Ҳусни Муборак истеъфога чиқда, аммо президентликдан эмас
Миср пойтахти ва бошқа йирик шаҳарларда Ҳусни Муборакнинг президентликдан истеъфосини талаб қилувчи ўн минглаб кишиларнинг иштирокидаги намойишлар давом этар экан, у ҳокимиятдан чекиниш йўлидаги биринчи қадамини қилди ва ҳозир ҳокимиятда бўлган Халқ-демократик партиясининг раислигидан истеъфо чиққанини эълон қилди. Reutеrs агентлигининг Ал-Арабия телеканалига асосланиб хабар беришича, Ҳусни Муборак билан бирга партиянинг бутун раҳбарияти, жумладан, унинг ўғли ҳам истеъфога чиққан. Партиянинг янги Бош котиби этиб, либерал қанот лидери Ҳоссам Бадрави сайланган.
Аммо, кўчадагилар бу воқеага мутлақо эътибор бермасдан, “Йўқол Муборак” шиори остида намойишларини давом эттирмоқдалар.
АҚШнинг Миср бўйича расмий вакили Фрэнк Виснер Ҳусни Муборак президентликдан чекинмасдан ислоҳотларга раҳбарлик қилиши лозим, деган маънадо берган баёноти ҳам хабарлар ичида.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим айнан шу номдаги партия раҳбарлигидан вақтлироқ кетиб қолганидан афсусланаётган бўлса керак. Чунки, энди унинг сиёсий ўйинлар ўтказиш майдони бироз торроқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения