18 August 2004
03:00 - 23:30 - Сурхондарёда «Бирлик»нинг ташаббус гурухи тузилди 22:00 - Сайлов тараддудидаги фаоллик 20:00 - Поплик журналист озодликдан махрум этилди
23:30 - Сурхондарёда «Бирлик»нинг ташаббус гурухи тузилди

«Бирлик» Партияси хали ташкилотлашмаган вилоятлардан бири Сурхондарё эди. Мухбиримизнинг хабарига кўра, 15 август куни Термизда партиянинг махаллий ташкилотини тузиш юзасидан ташаббус гурухининг йигилиши бўлиб ўтди. 12 нафар бирликчилар йигилган мазкур анжуман кун тартибида мамлакатнинг жанубий минтакасида хам БХХПнинг фаолиятини жонлантириш, унинг вилоят кенгашини тузиш хамда бўлажак парламент сайловларига тайёргарлик кўриш сингари масалалар бор бўлиб, йигилиш нихоясида БХХПнинг вилоят кенгашини тузиш юзасидан ташкилий кўмита тузилди ва унга Шавкат Турсунов рахбар этиб тайинланди. Ташаббус гурухининг йигилишида катнашган партия раиси ўринбосари Дайнов Ташанов партияни рўйхатдан ўтказиш жараёнида сурхондарёликларнинг хам ёрдамидан умидвор эканлигини айтган.

22:00 - Сайлов тараддудидаги фаоллик

Ўзбекистон хукумати бу йил икки палатали Олий Мажлисга ўтказиладиган 26 декабрдаги сайловга жуда фаол ва эхтиёткорлик билан тайёрланмокда. Сайлов тараддуди жуда эрта бошлаб юборилди, деярли хар куни маърифий-таргибий тадбирлар ўтказилмокда.

Шундай тадбирлардан бири - "Икки палатали парламент сайловлари арафасида Ўзбекистон электорати" мавзуидаги давра сухбати бугун, 18 август куни Олий Мажлисда бўлиб ўтди. У Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис ва "Ижтимоий фикр" маркази томонидан уюштирилди.

Тадбирда сўзлаган Марказий сайлов комиссияси раиси Бўритош Мустафоевнинг айтишича, бу галги сайловларда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, бас, сайлов ўтган деб хисобланади. Шунинг учун сайловчилар иштирокини 99,99 % деб кўрсатиш зарурати бўлмагач, бир ёки бир неча оила номидан бир кишининг овоз беришига йўл кўйилмайди. Сайловларда жамоатчилик ва халкаро ташкилотлар назорати ўрнатилади.

Давра сухбатида "Ижтимоий фикр" маркази директори Раъно Убайдуллаева марказ томонидан ўтказилган "Сайлов-2004" социологик сўров натижаларини маълум килди. Гарчи бу сўров натижаларининг холислигига кафолат бериш мумкин бўлмаса-да, лекин келтирилган баъзи маълумотлар диккатга сазовордир. Масалан, сўровлардан респондентларнинг кўпчилиги (50 % дан ортиги) сайлов тўгрисидаги конунларни, бу борадаги хукукларини билмасликлари аён бўлган. "Агар Олий Мажлисга сайлов эртага бўлса, Сиз кайси сиёсий партиянинг номзоди учун овоз берган бўлур эдингиз?" деган саволга (албатта, унда "чўнтак" партиялари назарда тутилган) сўралганларнинг 55 фоизи умуман жавоб бермаган.

20:00 - Поплик журналист озодликдан махрум этилди

Наманган вилоятида чикадиган «Поп тонги» газетасининг бош мухаррири, Фаргона водийсида танилган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ортикали Номозовни Тўракўргон туман жиноий ишлар суди 5 ярим йилга озодликдан махрум этди. Шунингдек, унинг ўринбосари Холмат Мамажонов, газетанинг собик ва хозирги бош бухгалтерлари 2–3 йиллик шартли жазога тортилдилар.

Журналистнинг химоячиси айтишича, унинг устидан жиноят иши очилишига аллакимлар ташаббуси билан Наманган вилоят молия бошкармаси ўтказган ноконуний текширув асос бўлган. Нохолис ўтган суд жараёнида О.Номозов бош мухаррирлик фаолияти давомида (2001 йилдан хозиргача) Ўзбекистон жиноят кодексининг 5 моддаси бўйича хўжалик жиноятларини содир этганликда, жумладан, тахририятнинг 14 миллион сўм микдоридаги маблагини толон-торож килиш (миллионлар оддий бир газета тахририятида не килсин?!), мансаб ваколатини суиистеъмол этиш ва солик тўлашдан бўйин товлашда айбланди.

Лекин айбланувчи ижод кишиси сифатида мазкур хўжалик жиноятларига ўзининг алокаси йўклигини, хамма бало ўткир танкидий маколалари эканини таъкидлаб, вилоят судига апелляция тартибида мурожаат килиш ниятини билдирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону