02 February 2011
03:05 - Қашқадарёда газбаллонли икки автомобиль тўқнашиб кетди
Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Қарши-Тлимаржон йўналиши бўйлаб келаётган икки Нексия автомобили тўқнашиб кетди ва портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда жойлардаги мухбирларимизга ҳодиса ҳақида хабар қилган шоҳидларнинг айтишича, Нишон тумани Ширинобод жамоа хўжалигида яшовчи Бахтиёр А. исмли киракаш ҳозирда исми-шарифи маълум бўлмаган ҳайдовчининг Нексия автомобили билан тўқнашиб кетган ва автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг портлаши содир бўлган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Нишон тумани прокуратураси жиноят иши қўзғатди, тергов ҳаракатлари бошланди.

Мамлакатимиздаги нефть маҳсулотларининг аксар улуши мазкур вилоят ҳиссасига тўғри келса ҳам, айнаг шу ерда бензин тақчиллиги ҳамон давом этмоқда, кишилар ўзларини нисбатан арзон, аммо хавфли бўлган газ баллонларига ураётганини тушуниш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону