01 February 2011
23:31 - Қоҳира марказида 200 минг намойишчи Муборакка “кет” демоқда, Ўзбекистонда нима бўлади?
Ҳусни Муборакка қарши намойишларнинг энг каттаси ҳозир пойтахт Қоҳиранинг марказида бўлмоқда, дейилади Reuters агантлигининг хабарида. 200 мингдан ортиқ одам, уларнинг ичида аёл, эркак ва болалар, талабалару докторлар, шаҳар атрофидаги қашшоқ маҳалларда яшовчилар бор. Улар “Ҳайр Муборак, “ Кет Муборак” деб бақиришмоқда, Муборакни Гитлерсифат қилиб қўрсатувчи расмлар кўтаришмоқда.

АҚШ Мисрга махсус ҳайъат юбориб, тўғридан-тўғри бўлмаса ҳам Ҳусни Муборакни мамлакатни тарк этишга чақирмоқда. Диктаторнинг куни битганга ўхшайди.

Муборакнинг Гитлерсифат расми менга бир воқеани эслатди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. 1990 йили Месхет турклари билан ўзбеклар ўртасида Бўкада бошланган воқеалар Паркентга сачраб, у ерда ҳукумат қон тўккач, мен 2-3 сафдошим билан ўша ерга жўнадим. Айни замонда, кечқурун Ўзкомпартиянинг Марказкоми олдида пикет қилишга қарор қилдик. Мен ҳам у ерга етиб келишим керак эди. Тошкентдаги қароргоҳимизда қолаётганларга бир нечта плакат тайёрлаш ҳақида топшириқ ҳам бердим. Плакатлардан биттасида устун шаклида 4 исм ёзилиши керак эди:

Гитлер
Сталин
Чаушеску
Каримов

Кечқурун пикет бўладиган жойга етиб келиб кўрдимки, мен айтган плакатда охирги исм йўқ. Бизнинг йигитлар биринчи уч қонхўр билан бирга Каримовнинг ҳам ҳам исмини ёзиш, унчалик тўғри бўлмайди, ҳатто мантиқсиз бўлиб қолади, деган хулосага келишибди, тўғрисини айтса, шок терапия услубида ёзилган плакат ҳозирлашга ботинишмабди ва тўртинчи исмни ёзишмабди. Аслида, айнан бу исмсиз плакат мантиқсиз бўлиб қолганди. Мисрликлар, расм орқали бўлса ҳам, мантиқни охирига етказишибди. Офарин, уларга.

Қирғизистондаги воқеалардан кейин, “ана энди бизда ҳам шундай бўлади”, деб чапак чалган ақлсиз ўзбек мухолифатчилари ўртага чиққан эди. Ҳозир ҳам, “мана энди бизда Мисрдагидек бўлади”, деб ҳайқираётган ёки башорат қилаётган ақлсизлар чиқаётган бўлса ажаб эмас. Аммо, ундай бўлмайди.

Ўзбекистон Қирғизистон ҳам эмас, Миср ҳам. Ўзбекистонда ҳамма нарса Ўзбекистондака бўлади, тўғрироғи, Ўзбекистондака қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону