01 February 2011
04:15 -
Ҳусни Муборак кетишга тайёрланмоқдами?
Дунё ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Миср армияси баёнот эълон қилиб, намойишчиларга қарши бошқа куч ишлатилмаслигини, зўравонликлариз сўз эркинлигига кафолат берилиши кераклигини ифода қилган. Ваҳоланки, бир неча кун аввал Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати оммавий норозилик акциялари шафқатсиз бостирилишини билдирганди.
Бу баёнот Мисрдаги воқеалар муҳим нуқтага келганини, балки, армия ҳам президент Ҳусни Муборакдан юз ўгиришга бошлаганини кўрсатиши мумкин. Табиий, ҳукумат норозилик чиқишлари шундай ҳам сусайиб бормоқда деб ҳисоблаб, намойишчиларга қарши қаттиқ чоралар кўриш ниятидан воз кечмаган бўлса.
Бошқа тарафдан, ҳозирда мухолифатнинг феълан лидерига айланган Атом Энергияси Халқаро Агентлигининг собиқ раҳбари Муҳаммад ал-Барадей чет эл ахборот воситаларига интервью берар экан, яқинда Мисрда катта ўзгаришлар бўлишини гапирмоқда. Унинг сўзлари Ҳусни Муборак ростдан яқин кунларда лавозимидан кетишга ишорадек кўринмоқда.
Хуллас, Мисрдаги воқеалар қайси йўналишда кетиши ҳали ҳам номаълум.