30 January 2011
07:13 -
Роза Отунбаева ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашгани кечикиб хабар қилинди
Қирғизистоннинг давлат ахборот агентлиги “Кабар” бу ҳақда кеча эрталаб соат 9:15 да хабар берди. Хабарда учрашув қачон бўлгани айтилмаса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, учрашув эрта саҳарда бўлмаган, олдинги кун ёки ундан ҳам олдин бўлган. Мустақил АКИпресс агентлиги учрашув 27 январда бўлганини урғулайди. Шунинг ўзи мамлакат президентининг ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашуви ҳақида нохуш таасурот қолдиради.
Хабарда қайси ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг вакиллари қатнашгани номма-ном санаб ўтилади. Уларнинг ичида машҳур «Кылым шамы» ташкилотининг раҳбари Азиза Абдирасулова ҳам бор. Хабарларда бир неча ҳуқуқ ҳимоячисининг ўта умумий гаплари келтирилади, аммо, масалан, Азиза Абдирасулова бирон нарса гапириб-гапирмагани номаълум, бу ҳақда хабарларда ҳеч нарса дейилмайди. Ўзбекларнинг ўтган йили ёзда мамлакат жанубида қирғин қилиниши, яъни уларнинг энг фундаментал ҳақлари – яшаш ҳақлари оммавий равишда бузилгани ҳақида гапирилгани ҳам маълум эмас.
Қолаверса, ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари Роза Отунбоеванинг ўзи давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келганини, унинг ўзи ноқонуний президент эканлигини эслатишлари лозим эди. Балки, эслатишгандир, аммо хабарларда бу ҳақда ҳам ҳеч нарса йўқ.
Бишкекдаги бу учрашув бундан бир неча йил илгари Тошкентда президент Ислом Каримнинг машҳур “Фридом Хауз” ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашувига ўхшаб кетади. Бир томондан Ўзбекистон ҳукмдорининг ҳуқуқ ҳимоячисини қабул қилиши Ўзбекистоннинг ички сиёсатида катта ўзгаришдек кўринади. Аммо, на президент на америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси учрашув ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатишмагани кўрсатдики, учрашув воқеаси сиёсий ўйин бўлган, холос. Бу ўйинда америкалик ҳуқуқ ҳимоячисининг иштироки ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан қораланган.
Қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари Роза Отунбаева билан учрашув ҳақида ўзлари тафсилотли маълумот беришмаса, бу нарса улар ҳокимият билан келишишганини кўрсатади. Табиий, бундай ҳолда, улар қораланиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения