29 January 2011
21:21 -
Ҳусни Муборак Ислом Каримнинг усули билан халқ ғазабидан қутилмоқчи
25 январдан бери Мисрда бўлаётган норозилик акциялари - боши берк кўчага кириб қолган Ислом дунёси ичидаги жараёнлар портлаш нуқтасига келиб бўлганининг кўрсатгичидир. Аммо, минг афсуски, Тунисда бўлган ва Мисрда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар бор муаммоларни ҳал этмайди, аксинча, Ислом дунёсини мавжуд муаммоларнинг асосийлари билан шуғулланишдан чалғитади.
Мисрликларнинг Ҳусни Муборак режимига қарши чиқишлари стихияли бошланиб, ҳалигача стихияли давом этаётгани, қон тўкилишга ҳам бошлагани кўрсатмоқдки, у мамлакатда ташкилотлашган мухолифат ва тажрибали мухолифат лидерлари йўқ. Бу акциялар гўёки Ғарб тарафидан оловлантирлаётгани ҳақидаги тахминлар эса мутлақо асоссиз. Маълумки, Ғарбнинг бу минтақадаги асосий иттифоқчиси Исроилдир. Миср ва Иордания диктаторлари Ҳусни Муборак ва Абдуллолар эса, Исроилнинг қўғирчоқларидир. Тўғри, улар Россиянинг қўғирчоғи Ислом Карим каби, ўз ролларини анчагина усталик билан олиб борадилар. Энг камида, уларнинг қўғирчоқликларини содда одамлар кўришмайди ва сезишмайди. Улар “Яхши бузоқ икки онани эмади” мақолини ҳам яхши билишади. Шу сабабли, Россия билан алоқларни бузишмайди.
Дарвоқе, узоқ йиллардан бери Ислом Карим ҳам "иккинчи онали" бўлиш учун астойдил ҳаракатда эканлиги ва бу иш Исроилсиз битмаслиги ҳам кўпчиликка маълум.
Кеча Мисрдаги воқеалар ўз чўққиларидан бирига етиб келди. Одамларни бироз тинчитиш ниятида бўлган Мисрнинг 30 йиллик ҳукмдори Ҳусни Муборак мамлакатдаги ҳаммо балоларнинг "сабабчиси" бўлган ҳукуматни истеъфога жўнатиб, сиёсий ислоҳотлар бошлашга ваъда берди. Янги ҳукумат таркиби бугун эълон қилинади.
Ҳусни Муборак таклиф қилган ислоҳотлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг ўтган йил 13 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқига ҳамоҳанг.
Ислом Карим ислоҳотлар ҳақидаги ёлғонни ўзбекларни алдаш ёки уларнинг ғазабидан қутилиш учун эмас, чунки, ўзбеклар ислоҳот талаб қилишаётгани ҳам йўқ, улар мавжуд ҳукмдорга ғазаб билдириш нималигини ҳам билишмайди, Ғарб вакиллари билан учрашганда бир нарса дейиш учунгина гапирмоқда. Аммо, Ҳусни Муборакнинг мақсади нима?
82 ёшга кирган бу одам қандайдир ислоҳотлар қилишига ҳеч ким ишонмайди. Унинг ўзи истеъфога кетишига ҳам ишониш қийин. Демак, халқ исёнини бостиришнинг бирдан-бир йўли – армияни кўчага олиб чиқиш. Яъни, яна Ислом Каримнинг изидан бориш.
Аммо армия бу қонли ишни қилишга қодирми, ёки, истайдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения