24 January 2011
23:59 -
Ислом Карим Брюсселдаги учрашувларини бошлади
Кеча Брюсселга етиб келган Ўзбекистон президенти Ислом Карим бугун Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозо билан учрашди. Ахборот воситалари учрашувга оид биронта конкрент маълумот берганлари йўқ. Кўринишидан, пичоққа илинадиган маълумотнинг ўзи йўқ. Ғарбнинг Ислом Каримни Брюсселга олиб келишдан мақсади, “Бирлик” Партияси таклиф қилганидек, Ўзбекистонни Ғарб структураларига интеграция қилиш йўналишидаги навбатдаги қадамдир, холос.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айтганидек, Ислом Каримнинг Европа расмийлари билан учрашувларидан фойдаланиб, Ўзбекистонда демократик жараёнларни жадаллаштириш, ўзбек мухолифатининг вазифасидир ва “Бирлик” Партияси бу вазифани ҳар доимгидек энг яхши шаклда бажаради.