22 January 2011
04:30 -
АҚШ Марказий Осиёга қандай кўз билан қарайди? Келажагимиз нима бўлади?
АҚШ Давлат Департаментининг сайтимиз адресига ҳам бугун келиб тушган, аммо 20 январга оид кунлик дайжестида Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкнинг Хьюстон шаҳридаги Райс Университетида қилган “Обама Маъмуриятининг Марказий Осиё бўйича приоритетлари” номли маърузасининг матни бор.
Роберт Блейк 19 январда қилган маърузасида Ипак Йўли Жанубий ва Марказий Осиёни боғловчи восита бўлганини, айниқса Амир Темир замонида бу боғлар юксак даражага кўтарилганини урғулар экан, Марказий Осиёни назарда тутиб, сўзларини шундай давом эттиради: “Аммо ҳозир бу минтиақанинг дунё билан боғлари энг паст даражададир”.
Шу фикрдан келиб чиққан америкалик дипломат АҚШ Маъмуриятининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича қуйидаги приоритетлари борлигини таъкидлайди:
- Афғонистонда халқаро кучлар олиб бораётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;
- Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорлик ўрнатиш;
- Марказий Осиё мамлакатлари билан яна ҳам мустаҳкам ва барқарор алоқалар ўрнатиш.
Кейин у Покистон, Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлариниг ҳар бири ҳақида алоҳида-алоҳида умумий шаклда маълумот бериб, АҚШнинг ҳар бир мамлакатга бўлган муносабати ва қизиқишлари ҳақида тўхталади.
Табиий, Роберт Блейк энг кўп эътиборни Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистонга берган. Ўзбекистонга энг кам эътибор қаратилган. Мамлакатимизга оид айнан қуйидаги 4 жумла бор:
“Ўзбекистон энергия манбаларига бой, у Туркманистонга тахминан тенг миқдорда газ ишлаб чиқаради. Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган Ўзбекистоннинг йўллари, темирйўллари, транзит йўллари, газқувурлари келажак инвестициялар нуқтаи назаридан муҳимдир. Ҳозир Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ экспорт қилади. Туркманистондан Хитойга борган газқувурлари Ўзбекистон ҳудудларидан ўтиб, назарий бўлса ҳам, Хитойга газ экспорт қилиш ҳақида гапиришга имкон беради.”
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон фақатгина Марказий Осиёнинг марказида бўлгани ва ҳар қандай йўл унинг ҳудудлари орқали ўтиши нуқтаи назаридангина АҚШни қизиқтиради. Роберт Блейк кейинги ойда Тошкентга келиб, ўтган йили бошланган музокараларни давом эттиришини айтганда, Ўзбекистоннинг Афғонистонга улашадиган йўлларидан фойдаланиш масаласини назарда тутгани ҳам кўриниб турибди.
Маърузасининг сўнгги қисмида Жанубий Осиё мамлакатлари Шри Ланка, Непал, Бангладеш, Бутан ва Малдив ороллари ҳақида ҳам қисқа гапириб ўтган АҚШ дипломати ундан ҳам қисқа, уч жумлали, хулоса қилади: “30 минутлик вақтда умумий кўришимни ифода қилдим. Бу минтақада биз учун катта имкониятлар бор. Олдимизда тўсиқлар ҳам кўп, аммо умид қиламанки, Афғонистонни қайта қуриш ва бутун минтақа бўйлаб алоқаларни чуқурлаштириш йўлидаги ҳаракатларимиз умумий кўришимизни яна ҳам ойдинлаштиради.”
Маърузада Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатларидаги сиёсий муҳит, ижтимоий аҳвол, айниқса, Исломнинг роли каби факторлар умуман тилга олинмаган.
Умумий хулоса шундан иборатки, АҚШни Марказий Осиё фақат ва фақат Афғонистон муаммолари нуқтаи назаридангина қизиқтиради. Худо кўсатмасин, АҚШ Афғонистондан бутунлай чиқиб кетадиган бўлса, Марказий Осиёдаги бирлашишдан ҳам кўпроқ конфронтация ичида бўлган давлатлар тамомийла Россия ва Хитой қўлида қолади.
Демак, бундай оғир шароитда биз учун мустақил субъект сифатида оёқда қолишнинг битта йўли бор – “Бирлик” таклиф қилган “Марказий Осиё Бирлиги” ҳамжамияти ёки давлати яратиш лойиҳасини амалга ошириш ишларини тезлаштириш.