22 January 2011
00:10 -
Рус демократлари лидер белгилаш учун биринчи марта праймериз ўтказишмоқчи
Маълумки, Россия демократик мухолифатининг асосий ташкилотлари – Россия Халқ-Демократик Иттифоқи (раиси Михаил Касьянов), Республика Партияси (Владимир Рыжков), “Бирдамлик” ҳаракати (раисдоши Борис Немцов) ва “Демократик Танлов” ҳаракати (Владимир Милов) коалицияга бирлашиб, ўтган йилнинг 13 декабрь куни Халқ Озодлиги Партиясини туздилар. Уларнинг асосий мақсади 2012 йили бўладиган президент сайловларига умумий ва ягона номзод билан чиқиш.
Владимир Милов бугун “Интерфакс” агентлигига берган интервьюсида президентликка номзод Россияда ҳали ишлатилмаган усул – праймериз, яъни сайловчилар ўртасида сўровнома каби ўтказиладиган бошланғич сайлов воситасида танлананишини билдирган. Бошланғич сайловга 4 номзод қўйилади - Михаил Касьянов, Владимир Рыжков, Борис Немцов, Владимир Милов.
Партияни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига, керакли 45 минг аъзо йиғилгандан кейин, апрель ойида топшириш режелаштирилаётган экан.
Сайловларгача бу тўрт номзод уришиб кетмасдан умумий ва ягона номзод чиқаришларига ишониш қийин, аммо улар бунинг уддасидан чиқсалар, тарихий воқеа бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения