18 January 2011
02:43 - Туркия Бош вазирининг Қирғизистонга келиши яхшиликка эмас
Қирғизистон хабар агентликларининг Туркия элчихонаси вакилига асосланиб хабар беришича, 1-2 февраль кунлари Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон расмий ташриф билан Бишкеккка келади.

Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинишига ҳалигача Қирғизистондаги ҳокимият тарафидан баҳо берилмасдан олдин Туркия Бош вазирининг бу мамлакатга келиши яхшиликка эмас. Чунки бундай зиёрат – Туркия расмийларининг Бишкекдаги ҳокимиятни қўллаб-қувватлаб, ўзбекларнинг тақдирига бефарқ қараётганларини кўрсатиши ёки шундай баҳоланиши табиийдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону