16 January 2011
23:39 - Тошкентда Ўш фожиасига бағишланган анжуман ўтди

Техник сабаблар билан кечикиб олинган хабарга кўра, 13 январь куни Тошкентдаги дипломатик корпус ваколатхоналаридан бирида ўтган йили ёзда Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар геноциди оқибатларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Уни тадбир ташкилотчиси, Ўш Ташаббус Гуруҳи вакили Суҳроб Исмоилов олиб борди.

 

Анжуманда мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, халқаро ташкилотлар ходимлари ва Ўшдан келган ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди. Мазкур қонли воқеалар бўйича ўз ҳисоботини эълон қилган Суҳроб Исмоилов дастлаб, Қирғизистондаги ўзбек диаспораси вакиллрига сўз бериб, уларнинг воқеа ҳақида мулоҳазалари тингланди. Вакиллар ўзбек қирғини бошида қирғиз ҳукумати тургани, бунга халқаро ташкилотлар томонидан етарлича эътибор берилмаётганини таъкидлади.

Мазкур воқеалар ёритилиши ва унинг оқибатлари ўрганилишида ўзига хос ҳисса қўшган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят бир қанча Европа давлатлари, Европарламент ва Еврокомиссия ҳамда бир қатор жамоат ташкилотларида Ўш қириғини тафсилотларини очиқловчи видеолавҳалар ҳамда бошқа материалларни тақдим этгани ва бу материаллар ҳозирда жамият офисида сақланаётганини гапирди. Хусусан, Ўш Ташаббус Гуруҳи томонидан тайёрланган ҳисоботда жамият материалларидан фойдаланилгани таъкидланди.

Анжуман дипломатларда катта таассурот қолдирди, буни уларнинг мунозараларда фаол иштирок этганидан ҳам билиш мумкин мумкин эди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону