15 January 2011
04:03 -
Қирғизистонда ўзбеклар қирилганда писиб ўтирган Ўзбекистон ҳарбийлари Тошкентда гулчамбар қўйишга келганда мардлик кўрсатишибди
Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 19 йиллиги муносабати билан ўзбек аскарлари Тошкентнинг мустақиллик майдонидаги аввал Ленин ҳайкали турган постамент асосида яратилган Мустақиллик ва Эзгулик Монументи пойига гулчамбарлар қўйишди, дейилади расмий хабарларда.
Ўтган йили июнь ойида Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилганда уларни ҳимоя қилиш ўрнига тамошабин бўлиб турган ўзбек аскарларининг энди мардлик кўрсатиб, гулчамбар кўтариб кетишлари шармандали ҳолдир, дейди мухбиримиз. Агар ўша кунлари бу аскарларнинг Бош Қўмондони ўзбек армиясида ҳеч бўлмаса фавқулодда сафарбарлик эълон қилса ва қирғиз фашистларини расман огоҳлантирса эди, Ўш ва Жалолободда ўзбекнинг қони дарё бўлиб оқмасди.
Мустақиллик Майдони ҳамда унинг марказидаги Мустақиллик ва Эзгулик монументи ҳақида ҳам бир неча оғиз сўз айтиш керак. Бу майдон ҳақиқатда ҳам Мустақиллик майдони, чунки, мустақиллик учун кураш бошлаган “Бирлик” халқ ҳаракати ўзини илк марта айнан шу майдонда кўрсатган ва миллатимизнинг янги тарихини айнан шу майдонда бошлаган.
Узоқ йиллар мустамлакачилигимизнинг рамзи бўлган Ленин ҳайкалингинг постаменти ҳам бу майдондан йўқ қилиниши ва бу майдонда, лекин Ленинг ҳайкалининг ўрнида эмас, Мустақиллик ва Бирлик монументи қад кўтариши керак. Энг камида шу ишларни қилолмаган миллат миллат бўлолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения