15 January 2011
01:37 -
Ўзбекларнинг сал кам 100 фоизи Ислом Каримнинг таклифларини қўллаб-қувватлайди, диктатурада бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас
Жамоатчилик фикрини ўрганиш "Ижтимоий фикр" Маркази ўтказган сўровномага кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 91,6 фоизи президент Ислом Каримнинг ўтган йили 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли докладининг асосий фикрларини қўллаб-қувватлар экан.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш эмас, оддий сохтакорлик билан шуғулланишини ҳамма биладиган “Ижтимоий фикр” Маркази эълон қилган бу ва бошқа рақамлар ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди. Бирдан-бир туғиладиган савол: “Нима учун бу рақам 100 деб эълон қилинмган?”.
Сўровнома натижаларига кўра, фуқароларнинг 78,9% Ислом Каримнинг нутқи билан ТВ, 10,0% радио, 7,6% матбуот ва 1,0% Интернет орқали танишибди. Унча катта янгилик бўлмаса ҳам, айнан шу рақамлар “Ижтимоий фикр” сўровномасининг ишонса бўладиган натижаси бўлса керак.