14 January 2011
06:35 -
“Озодлик”нинг ўзбек хизмати лўттибоз эди, лўттибозлигича қолади
12 январь куни бу радиода Фориш тумани ҳокими Эшбек Муҳаммадиев ҳибсга олингани ҳақида эшиттириш берилган. Яхшигина эшиттириш. Аммо, ёлғонлар ҳам йўқ эмас.
Эмишки, бу ҳақда радиога Форишдан боғланган норасмий манба хабар берган. Ваҳоланки, “Ҳаракат” агентлиги бу воқеа ҳақида 11 январь куни эрталаб хабар бериб бўлганди. Бу радиодагилар “Ҳаракат” сайтини ўқимайдилар дейдиган аҳмоқ топилмаса керак, ҳар ҳолда.
Аввалари ҳам билдирганимиздек, “Озодлик” радиоси сайтимиздан олинган хабарлар асосида, бир неча кундан кейин эшиттиришлар тайёрлаганини кўрсатувчи фактлар жуда кўп. Аммо, радио журналистларида хабарнинг манбасини кўрсатишга етадиган жасорат, мардлик йўқ. Қолаверса, “Озодлик” радиосининг моҳиятан лўттибоз бўлган ўзбек хизматидан мардлик кутишнинг ўзи ҳам соддалик бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения