14 January 2011
04:25 - Коммунал тўловларни банклар орқали тўлатиш рағбатлантирилмоқда
Ўзини мустақил деб атаса ҳам, аслида, ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган Интернет сайтларда берилган хабарларга кўра, "ИнфинБанк" коммунал тўловларни банк орқали тўлашни истаган мижозларини рағбатлантирувчи янги хизмат бошлаган.

Кимки, бу банк орқали коммунал тўловни тўласа, тўлов миқдорининг 5 фоизи мижозга совға сифатида қайтариб берилади.

Тахмин қилиш мумкинки, аҳолидан коммунал тўловларни ундириб ололмаётган ҳукуматнинг ўзи бу ташаббусни "ИнфинБанк" орқали ҳаётга жорий қилишни бошлаб берган. Умуман олганда, мақтовга сазовор Ғарб услубидаги ташаббус, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону