13 January 2011
07:16 - “Сойиб Хўжаев таваллудининг 100 йиллиги” почта маркаси чиқарилди
Ўзбекистон почта хизматининг рус тилида чиқадиган сайтида хабар қилинишича, ўтган йили 100 йиллиги нишонланган машҳур театр ва кино артисти Сойиб Хўжаевнинг хотирасига бағишланган почта маркаси чиқарилди. Марка “Юбилей саналар. Машҳур одамлар” туркумига киради. Маълумки, 1910 йилда туғилган Сойиб Хўжаев 1982 йилда оламдан ўтган.

Марка 30х42 мм катталикда бўлиб, 20 минг дона босилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону