12 August 2006
03:00 - 23:30 - Тошкентда уй-жойлар қимматлашиб кетди - Ўзбекистонда солиқ юки оғирлигича қолмоқда 8:00 - Обращение по поводу исчезновения Исроилжона Холдарова
23:30 - Тошкентда уй-жойлар қимматлашиб кетди

Яқин вақтларгача МДҲ мамлакатлари пойтахтлари орасида Тошкентдаги уй-жойлар баҳоси арзон турарди. Энди бу таомил бузилди. Сўнгги бир йил ичида Тошкент шаҳрида кўчмас мулк, айниқса кўп қаватли уйлардаги квартиралар нархи 4–5 бараварга ошиб кетди. Масалан, Ц-1, Ц-2 мавзеларидаги квартираларнинг 1 кв.метри ўтган йил ўртасида тахминан 350 АҚШ доллари турган бўлса, ҳозир ўрта ҳисобда 1300 долларга сотилмоқда.

Шаҳар марказидан бирмунча йироқдаги, масалан, Чилонзор, Юнусобод ёки Сиргали туманларидаги уйлар баҳоси, одатда, нисбатан арзон бўларди. Энди улар янада кўпроқ қимматлашди. Чунончи, Чилонзор туманининг 19-мавзесидаги 4 қаватли уйнинг 4-қаватидаги 2 хонали квартира 8500 доларга сотилди. Ҳолбуки бултур бундай квартиранинг нархи 1700 доллардан ошмас эди.

Бошқа вилоятларнинг марказларида, жумладан, Қарши, Навоий шаҳарларида ҳам уй-жой нархлари кўтарилганлиги кузатилмоқда.

Нега шундай бўлмокда? Мухбиримизга кўра, бунинг сабаблари қуйидагилар.

Биринчидан, кейинги йилларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли тураржой бинолари қурилмади ҳисоб. Иккинчидан, Каримов режимининг русофилияни тиклаш сиёсати Ўзбекистондан ҳали кўчиб кетмаган, лекин кетиш тараддудида юрган европаликларни ниятидан қайтарди, Россиядан қайтаётганлар ҳам оз эмас. Учинчидан, тошкентлик бойваччалар ортиқча маблағларини ўз қадрини йўқотмайдиган моддий бойлик - кўчмас мулкка айлантирмоқдалар. Тўртинчидан, вилоятларнинг пулдор қатламлари ҳам Тошкентга “ҳижрат“ қилишмоқда.

Тошкентда милиция рўйхатидан (пропискадан) ўтиш эса муаммо эмас. Гарчи ташқаридан келувчиларнинг рўйхатдан ўтишига тўсиқ қўйилган бўлса-да, лекин пул (пора) берилса, бас, тўсиқлар очилаверади.

Ўзбекистонда солиқ юки оғирлигича қолмоқда

Ўзбекистонда турли-туман солиқлар юки аҳолини, айниқса, ишбилармон ва тадбиркорларни шунчалар эзиб қўйганки, улар ўз айланма маблағларини тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш, янги техника билан жиҳозлаш, ходимлар мехнатига тузукроқ ҳақ тўлаш имконидан маҳрумлар. Боз устига, ҳукумат бу ходимлардан яна отнинг калласидек даромад солиғини шилади.

Кеча, 11 августда 2007 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган мажлисда сўзга чиққанларнинг кўпчилиги мавжуд солиқ юкининг оғирлигини эътироф этишди. Лойиҳа эса асос сифатида қабул қилинди. Унга жиддий ўзгартиришлар киритилиши, бари бир, даргумон.

Шу концепцияга мувофиқ, келгуси йилда юридик шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ставкасини 12 % дан 10 % гача, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлардан олинадиган ягона солиқ тўлови ставкасини 13 % дан 10 % гача пасайтириш кўзда тутилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи эса номигагина, улар даромадида деярли акс этмайдиган даражада камайтирилади. Шу билан бирга, ҳисоб-китобларни соддалаштириш учун айрим солиқ турлари бирлаштирилади.

Қизиғи шундаки, чет эл, асосан Россия компаниялари учун ер ости бойликларидан фойдаланганлик солиғи катта фоизларда камайтирилмоқчи. Масалан, нефть чиқаришда 35 % дан 20 % гача, газ-конденсат чиқаришда 32 % дан 20 % гача ва табиий газ чиқаришда 58 % дан 30 % гача. Ва уларга бундай енгиллик берилиши инвестицияларни жалб этиш ва нефть-газ корхоналарининг рентабеллигини ошириш билан изоҳланмоқда.

8:00 - Обращение по поводу исчезновения Исроилжона Холдарова

10 июня 2006 года в городе Ош, Республики Кыргызстан бесследно исчез координатор Давра Кенгаши, председатель Андижанского областного отделения партии “Эрк” Исроилжон Холдаров.

По свидетельству члена партии “Эрк” Абдужалила Рустамова, последний раз Исроилжона Холдарова видели 10 июня 2006 года в 20.30, когда он, уходя домой после работы, попрощался с коллегами. После этого все попытки найти Исроилжона Холдарова остались безрезультатными.

Со дня исчезновения и вплоть до сегодняшнего дня нам не удалось получить какую либо дополнительную информацию о месте нахождения Исроилжона Холдарова. В связи с этим мы предполагаем, что Исроилжон Холдаров, который проявлял активность по организации деятельности членов узбекской оппозиции в Ошской области, мог быть выкраден и вывезен спецслужбами Узбекистана.

Мы обращаемся к представителям УВКБ ООН в Республике Кыргызстан и просим их помочь в розыске Исроилжона Холдарова. Он был зарегистрирован в УВКБ ООН как лицо, ищущее убежище.

Мы обращаемся к представителям обеих фракций партии “Эрк” Мухаммаду Салиху и Самаду Мураду с просьбой проявить активность в деле привлечения внимания международной общественности к вопросу об исчезновении Исроилжона Холдарова, который является руководителем областной организации партии “Эрк”.

Исполнительный координатор «Давра Кенгаши»
Пулат Ахунов
11 августа 2006 г.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону