08 January 2011
00:48 - Ўзбекнинг боласи нега семирмайди: овқатлар сифатлими ёки...
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг Европа бюроси маъмурлари ёғли, қанд ва туз миқдори кўп озиқ-овқатлар болаларни семириш хасталагига олиб келаётганидан огоҳлантирди. Ташкилотнинг қайд этишича, бу хилдаги таомларни реклама қилаётганларнинг пайини қирқиш керак. Ташкилот ўз баёнотида рекламанинг таъсирини камайтириш борасида 12 хил тавсия берган.

Дунёда 22 миллиондан ортиқ бола семизликдан зарар кўрар экан, буларнинг орасида ўзбекнинг боласи деярли учрамайди, десак лоф эмас. Боиси – бизда овқатларнинг замонавий маънодаги сифатлилиги эмас, минг афсуски, бирда топиб, бирда топмайдиган халқимиз ва унинг болалари камига қаноат қилишга ўрганиб қолгани. Шунинг учун семириш муаммоси Европадан берига келмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону