06 January 2011
00:43 - Ниҳоят НАТОнинг контакт элчихонаси Ўзбекистонга кириб келди
Янги йилдан бошлаб, икки йил давомидаЎзбекистондаги Латвия элчилиги НАТОнинг Контакт элчихонаси вазифасини адо этади. Латвия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, элчилик сўнгги ярим йил давомида Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вазифасини бажариб тажриба орттирган. Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги совуқ муносабатларнинг илишида ўз ҳиссаларини иддао қилаётган латишларнинг гапида жон бор. Латвия элчилиги Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда нуфузли евромулозимларнинг Тошкентга ташрифини мувофиқлаштирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону