30 December 2010
01:52 - Ўзбекистон авиалиниясида модернизация: эски учоқдан воз кечилади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси тарқатган маълумотда таъкидланишича, янги йилдан бошлаб бу ширкат Ту-154 русумидаги йўловчи самолётларни учирмайди. Халқаро хавфсизлик талабларига мос бўлмаган учоқлар ўрнини А320 аэробуслари, Вoeing-757 ва RJ85 русумидаги замонавий самолётлар эгаллайди. Хабарларда Ту-154 дан маҳаллий йўналишларда фойдаланиш борасида бирор нарса айтилмаган.

Ҳозирда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да бор-йўғи 5 та А320, 5 та Вoeing-757 ва 3 та RJ85 русумидаги учоқлар бор. Эслатиб ўтамиз, ширкат ўтган йилдан бери Як-40 русумидаги самолётлардан ҳам воз кечганди.

Маълумки, Ту-154 учоғи Туполев раҳбарлигидаги СССРнинг авиконструкторлик бюросида ўтган асрнинг 60-чи йиллари охирида ўша замоннинг ўта машҳур Ту-104 учоғини мукаммаллаштириш жараёнида яратилган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону