28 December 2010
23:08 -
Ўзбекистон ҳукумати “Жиҳодчилар”га қарши жиҳодни кучайтирмоқда
Кеча Ўзбекистон телевидениесининг биринчи канали орқали намойиш этилган “Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда” номли кўрсатувда Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, қамоқ муддатларини ўтаб чиққан шахслар билан мулоқот қилди. Лавҳалардан кўринишича, диндорлар тавбасига таянган, ўз оқимларининг пуч хаёлот эканига амин бўлишган. Улар ТВ орқали Президент, халқдан қайта-қайта кечирим тилашди. Кўрсатув бугун Ёшлар телеканали орқали ҳам қайта намойиш этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланган 12 нафар шахсни узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилди. Бу ҳақда ёзаётган қатор оммавий ахборот всоиталари Бекобод туманида яшаб, диндорларга етакчилик қилган Шаҳобиддин Шомирзаев шахсига урғу беришмоқда. Президентнинг муруввати билан озодликка чиқиб, хорижда экстремистик уруҳларга қўшилган Шомирзаев Россиядан тутиб келтирилган. Суд ҳайъати уни 13 йилга, қолган шерикларини эса етти йилгача бўлган муддатларга қамоққа жўнатибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения