22 December 2010
23:56 - Ўзбекистон автомобиллари ичида сотилиши бўйича “Нексия” биринчи ўринда
“Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик жамияти сайтининг хабарига кўра, GM Uzbekistan фирмаси шу йилнинг 10 ойида сотилган автомобиллари ҳақида маълумотларни очиқлаган. Энг кўп сотилган автомобиль Nexia бўлибди – 40126 дона. Иккинчи ўринда Matiz – 37803 дона, учинчи ўринда Lacetti – 16036. Янги чиқаришга бошланган Spark мини-машинасидан 1628 дона сотилибди.

Нексия энг кўп Тошкент (10680 дона), Андижон (3751) ва Фарғона минтақаларида (3360) сотилган.

Табиий, Ўзбекистондек мамлакат учун бу рақамлар жуда кичик. Қолаверса, феълан америкаликларники бўлган GM Uzbekistan чиқараётган автомобилларни тўғри реклама қилиш ҳам муҳим. Масалан, кўраётган расмингизда президент Ислом Каримнинг автомобил ичида тиқилиб ўтириши - бу фирма учун энг ёмон рекламадир. Дарвоқе, расм “Ўзавтосаноат” сайтининг бош саҳифасида турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону