21 December 2010
23:10 - Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Кремлга сим қоқибди
Ўрисларнинг кечаги хабарларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Кремлга сим қоқиб, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин билан сўзлашгани ҳақида хабар қилинади. Маълум бўлишича, телефон орқали сўзлашувларда икки томонлама муносабатлар истиқболи, Марказий Осиёдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақидаги масалалар тилга олинган.

Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, таҳмин қилиш мумкинки, бош дипломатимиз Россиянинг хўжайини Владимир Путин ва ва унинг буйруғи билан Белорусия диктатори Александр Лукашенко сўнгги ойларда олиб боришаётган “демократия” ўйинларини тугатишгач, Ўзбекистон президенти ўзини қандай тутиши кераклиги хусусида кўрсатмалар олган. Кўрсатманинг паст даражадаги ўрис мулозими тарафидан берилишининг мақсади - Ислом Каримга унинг ўрнини кўрсатиб қўйишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону