20 December 2010
05:16 - Белорусиянинг янги президенти – эски диктатор-масхарабоз Александр Лукашенко
Бугун Белорусияда президент сайловлари бўлиб ўтди. ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича мутахассислашган Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари Белорусиядаги бу сайловлаар олдингиларига қараганда тузукроқ баҳоланиши кераклигини айтишибди.

Феълан ўлиб бўлган ЕХҲТнинг, масалан, Ўзбекистондаги аҳвол билан мутлақо қизиқмайдиган ДИИҲБси бундай ижобий баёнотини Александр Лукашенконинг сўнгги ойларда Россиядан юз ўгириб, ўзини Европага бурилаётгандек қилиб кўрсатиши таъсири остида қилган бўлса керак. Аслида, Лукашенко сўнгги кунларда яна тамомийла Россияниннг қучоғига отилиб бўлганди.

Сиёсий экспертларнинг фикрича, сўнгги ойларда Россияда Медведев ўзини Путиндан мустақилроқ ва демократияга яқинроқ қилиб кўрсатиши, Лукашенко ва Ўзбекистон президенти Ислом Карим демократик ислоҳотлар ҳақида гапириб қолишлари - Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путиннинг бош идеологи бўлмиш Владимир Сурков ёзган сценарий бўйича қилинаётган кўз бўямачиликдир. Путин 16 декабрь куни халқ билан телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқат қилиш пайтида ҳамма нарсани жой-жойига қўйди ва Россияда ҳеч қандай демократик ўзгаришлар бўлмаслигини очиқча кўрсатди. Сигнални тўғри тушунган Лукашенко дарҳол орқага қараб қадам ташлади ва Кремлга сажда қила бошлади. Дарвоқе, Ислом Карим ҳам.

Белорусидаги сайловларга қайтсак. Ҳали сайлов натижалари эълон қилинмаган бўлса ҳам, экзит-пол натижаларига асосланиб, Александр Лукашенко 73 фоиздан кўпроқ овоз билан яна президентликка сайлангани хабар қилинмоқда. “Европа Белорусияси” номли ҳаракатнинг лидери Андрей Санников 6 фоиз овоз олган. Қолган саккиз номзод 5 фоиздан ҳам оз овоз олибди.

Мухолифатга кўра, сайлов натижалари аввалги сайловларда бўлгани каби, яна сохталаштирилади, сайловлар ростгўй бўлмади.

Охирги хабарлардан бирига кўра, Александр Лукашенконинг сайловладаги рақибларидан бири Владимир Некляев милиция ходимлари ёки номаълум одамлар томонида келтакланган, у хушидан кетган. Мухолифатчиларнинг шаҳар марказида ўтказмоқчи бўлган митинги милиция тарафидан куч билан тарқатилган. Мустақил сайт ва блогларга блок қўйилган.

Яъни, Белорусияда эски тос, эски ҳаммом.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону