18 December 2010
19:38 - Боливия Филистин давлатини тан олди, араблар тарихдан сабоқ чиқаролмаяпти
Лотин Америкали Аргентина, Бразилия ва Уругвайдан кейин Боливия ҳам Филистинни 1967 йилги чегаралари доирасида мустақил давлат сифатида тан олди.

Эслатиб ўтиш керакки, БМТнинг 1948 йилдаги қарорига кўра, тарихий Филистин ҳудудларида икки давлат – яҳудийларнинг Исроил ва арабларнинг Филистин давлати яратилиши керак эди. Исроил давлати қурилди, аммо Филистин давлатига кириши керак бўлган ва бу янги араб давлатнинг асосий қисми бўладиган тарихий Филистиннинг жанубий бўлаги, яъни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи деб танилган қисм, Иордания қўли остида эди. Иордания қироли уларни қайтариб беришга рози бўлмади, натижада мустақил Филистин давлати тузилмади. 1967 йилги Олти кунлик араб-яҳудий уруши давомида Исроил Иордания қўли остидаги ерларни ҳам босиб олди ва шундан бери Филистин давлати тузилишига айнан Исроил йўл бермаяпти.

Тарихий воқеалар кўрсатмоқдаки, Филистин давлати тузилишига йўл бермаганлар арабларнинг ўзидир, Исроил бундан усталик билан фойдаланмоқда, холос. Араб дунёси ҳали ҳам бу воқеадан тўғри сабоқ чиқаролмаётгани, унинг мағлубиятларининг асосий сабабчисидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону