16 December 2010
07:35 - Татаристон суди Ўзбекистонда қийноқлар қўлланишини тан олди, Шокиржон Солиевни озод қилди
Татаристон Олий Суди Россия Бош прокуратурасининг Ўзбекистоннинг талаби билан Шокиржон Солиевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қарорини бекор қилиб, уни озод қилиш бўйича шу йил 10 декабрда ҳукм чиқарди, дейилади Россиядаги Инсон Ҳуқуқлари Институтининг “Қочқинлик ҳаққи” дастурининг раҳбари Елена Рябинина тарқатган хабарда.

Татаристон суди бундай ҳукм чиқаришда Шокиржон Солиевга Ўзбекистон тарафидан қўйилаётган баъзи айблар Россияда жиноят ҳисобланмаслиги, у Россияда қочқин мақоми олиш учун ариза бергани ва, энг муҳими, БМТ ҳамда бир қатор ноҳукумат ташкилотларнинг ҳужжатларида Ўзбекистонда қийноқлар мунтазам равишда қўлланиши айтилаётгани, демак, Шокиржон Солиев ҳам қийноқлар остида қолиши мумкинлигини инобатга олган.

Татаристон судининг қарори тарихий бўлиш билан бир қаторда, Ўзбекистон режимининг юзига урилган шапалоқдир, дейди мухбиримиз. Албатта, ҳали бу соҳада муаммолар кўп, аммо Шокиржон Солиевнинг иши бўйича чиқарилган ҳукм бошқаларга ўрнак бўлади деб умид қилиш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону