16 December 2010
04:15 - Қирғизистоннинг Давлат Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳам масхарабозликдан нарига ўтолмайди
Бугун матбуот конференцияси ўтказган Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Хизматининг раҳбари, сўнгги сайловларда президентикка номзод ҳам бўлишга улгурган Кенешбек Душебаев ўз хизматчилари тарафидан жудда катта террористик ташкилот фош этилгани, террористларнинг мақсади июнь ойида Қирғизистон жанубида бўлган қонли воқелар учун ўч олиш эканлигини гапирган. Бу ҳақда қирғизларнинг мустақил АКИpress агентлиги хабар беради.

Қизиғи шундаки, давлатнинг расмий Кабар агентлиги бу матбуот конференцияси ҳақида хабар берар экан, Кенешбек Душебаев Ўш шаҳрининг ҳокими Мелис Мирзакматовни асоссиз гаплар гапириб, аҳолини қўрқитмасликка чақирганини тилга олади холос.

Мелис Мирзакматов Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларига бир неча юз террорист кириб олганини бир кун аввал телевидение экранлари орқали “маълум қилганди”. Кенешбек Душебаев ҳам Мелис Мирзакматов масхарабозликда бир-бирларидан қолишишмайди. Мэлис вақима солиб ном чиқаришни ўйласа, Кенешбек ўз йўқ террористларни фош этгани билан мақтаниб ном чиқармоқчи.

Мантиқдан келиб чиқилса ва агар хабарлар тўғри бўлса, Кенешбек Душебаев ва Мелис Мирзакматовлар айтаётган террористлар ўзбеклар бўлиб, уларнинг мақсади қирғизлардан ўч олиш бўлади. Хуллас, бу икки қирғиз масхарабози ўзбекларга қарши яна бир нарсалар қилиш учун асос тайёрламоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону