16 December 2010
03:33 - Хабарчилик соҳасида ўзимиз ва қўшниларимизнинг аҳволи
Бугун Ереванда МДҲга кирувчи давлатлар расмий хабар агентликлари раҳабарлари Кенгашининг йиғилиши иш бошлади. Йиғилиши йилда икки марта бўладиган ва 1996 йилда тузилган бу Кенгашнинг жорийдаги раиси ИТАР-ТАССнинг Бош директори Виталий Игнатенкодир. Бу ҳақда тарқатилган хабарларда Еревандаги йиғилишга қайси мамлакатлардан вакиллар келгани, Ўзбекистондан вакил бор-йўқлиги айтилмаган.

Аммо шу муносабат билан Ўзбекистонда ва бизга қўшни мамлакатларда хабарчиликнинг аҳволига доир баъзи рақамларни солиштиришдан фойда бор.

Масалан, Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА бугун 17 дона хабар тарқатган бўлса, қирғизларнинг Кабар агентлиги 52 та, қозоқларнинг Казинформ агентлиги 180 тадан кўпроқ хабар тарқатган. Бошқа кунларда ҳам аҳвол тахминан шундай.

Ислом Карим раҳнамолигида хабарчилик соҳасида ҳам ҳаммадан орқада қолганимиз ачинарлидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону